Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ёш боксчиларимиз қитъада тенгсиз
2017-07-10 | Спорт
Бокс бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Таиландда ўтказилган Осиё чемпионатида 5 олтин, 3 кумуш ва 1 бронза медални қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.
Нуфузли мусобақада қитъамизнинг йигирмадан зиёд давлатидан кучли боксчилар ўнта вазн тоифасида совринли ўринлар учун беллашди.
Чемпионатнинг вазни 49 килограммгача бўлган чарм қўлқоп усталари ўртасидаги баҳсларида Самандар Холмуродов ироқлик Муҳаммад Зуҳайрий, индонезиялик Вахю Фирмансиях, хитойлик Гуо Тиани ва ҳиндистонлик Сачинни енгиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди.
Ўз вазн тоифасида Фаррух Илҳомов, Ражаббой Отаназаров, Профсор Роримша ва Лазизбек Муллажонов ҳам рақибларини мағлубиятга учратиб, қитъа чемпионлигини қўлга киритди.
Абдумалик Ҳалаков, Билолбек Мирзараҳимов ва Темур Эргашев кумуш медални қўлга киритган бўлса, Саиджамшид Жаъфаров бронза медаль билан тақдирланди.
Манба: ЎзА