Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Грузия Элчиси билан учрашув
2017-07-04 | Сиёсат
2017 йилнинг 4 июль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Грузиянинг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Константин Жгенти билан учрашув бўлиб ўтди.
Мулоқот чоғида турли соҳаларда Ўзбекистон-Грузия мулоқотини янада мустаҳкамлаш истиқболлари, жумладан ҳамкорликни ривожлантириш бўйича қўшма тадбирлар режаси («Йўл харитаси») лойиҳаси юзасидан фикр алмашилди.
Учрашувда вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувлар ва Иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги мажлисини ўтказиш муддатлари ҳамда турли даражалардаги бошқа ташрифлар режаси муҳокама қилинди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги