Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Экспорт ҳажми ошмоқда

2017-07-04 | Иқтисодиёт

"Ўзстандарт" агентлиги томонидан «Ўзбекистон Республикасида стандартлаштириш ва сертификатлаштиришнинг долзарб масалалари» мавзуидаги давра суҳбати ташкил этилди.

«Ўзстандарт» агентлиги бош директори А.Ҳайитов ва бошқалар Президентимиз раҳнамолигида тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга оид қабул қилинган фармон ва қарорлар кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари ўз фаолиятини янада кенгайтириши ва ишлаб чиқаришни самарали ташкил этиши йўлида кенг имкониятларни очиб бераётганини таъкидлади. 

Давлатимиз раҳбарининг шу йил 21 июндаги «Маҳаллий экспорт қилувчи ташкилотларни янада қўллаб-қувватлаш ва ташқи иқтисодий фаолиятни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори бу борадаги ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилади. 

Унга кўра, шу йилнинг 1 июлидан бошлаб барча тадбиркорлик субъектларига янги мева-сабзавот, узум ва полиз маҳсулотларини тўловни олдиндан 100 фоиз амалга ошириш шарти билан тўғридан-тўғри шартномалар асосида экспорт қилиш ҳуқуқи берилди. 

– Ушбу қарор юртимиз тадбиркорларига жуда катта имкониятлар яратиб берди, – дейди «Ўзстандарт» агентлиги бош директори ўринбосари Жамшид Мирсаидов. – Мазкур ҳужжат билан бундан буён сертификатлаш идоралари томонидан ишлаб чиқариладиган ва четдан олиб кириладиган маҳсулотларга мувофиқлик сертификатлари 3 иш кунидан кўп бўлмаган муддатда расмийлаштирилиши қатъий белгиланди. 

Давра суҳбатида маҳаллий маҳсулотларни ишлаб чиқаришда халқаро стандартлар ва техник регламентларни жорий этиш орқали уларнинг замонавий талабларга мувофиқлигини таъминлаш ва ташқи бозорларда рақобатбардошлигини ошириш, экспорт қилувчи корхоналарда маҳсулот сифатини бошқаришнинг замонавий тизимларини кенг жорий этиш ва саноат маҳсулотларининг халқаро стандартларга мувофиқлигини сертификатлаштиришни амалга ошириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

 

Шаҳноза Маматуропова, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться