Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Хитойдан замонавий технология ва тут кўчатлари келтирилади

2017-07-03 | Иқтисодиёт

«Ўзбекипаксаноат» уюшмасида хитойлик ишбилармонлар билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Ўзбекистон билан Хитой ўртасида ҳамкорлик тобора мустаҳкамланиб бораётгани, давлатимиз раҳбарининг Хитой Халқ Республикасига давлат ташрифида эришган келишувлар изчил амалга оширилаётгани қайд этилди. Савдо-иқтисодий алоқаларни янада ривожлантириш доирасида ипак қурти уруғи етиштириш, пиллани қайта ишлаш ва тайёр маҳсулотларни бозор талабларини ўрганиш асосида экспорт қилиш имкониятларини кенгайтириш, ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. 

«Ўзбекипаксаноат» уюшмаси бошқаруви раиси Баҳром Шарипов тизимдаги корхона ва ташкилотларга 2023 йилгача қатор имтиёзлар берилгани, хорижий инвестициялар жалб этилишини рағбатлантиришга қаратилган изчил чора-тадбирлар туфайли қулай ишбилармонлик муҳити таъминланаётганини таъкидлади. Зеро, пиллачилик тармоғига жалб этиладиган хорижий мутахассисларга консуллик ва бошқа йиғимлар ундирилмасдан кириш визалари расмийлаштирилади. Давлат божи ундирилмасдан кўп марталик визалар бериш, муддатини узайтириш, вақтинча яшаш жойида вақтинча рўйхатдан ўтказиш ва муддатини узайтириш амалга оширилади. 

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг шу йил 29 мартдаги «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори тизимдаги бу имкониятларнинг жорий этилишида дастуриламал бўлаётир. 

– Ўзбекистонга инвестиция киритиш биз учун жуда қулай, – дейди «Цинг» ипак ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш компанияси директори Чен Ю Ми (Хитой). – Мамлакатингизда соҳани ривожлантириш учун кенг имкониятлар мавжуд. Биз яқиндан ҳамкорлик қилишга, замонавий бўяш технологияларини киритишга тайёрмиз. 

– Биз тут плантациялари яратиш билан шуғулланамиз, – дейди «Син Фу» компанияси бош директори Су Пинг Хуа (Хитой). – Ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида Сурхондарё, Бухоро ва Фарғона вилоятларидаги тизим корхоналари фаолияти билан батафсил танишдик. Шароитлар бизга маъқул келди. Кузда юртингиз иқлим шароитига мос келадиган уч турдаги тут кўчатларидан 10 миллион дона етказиб беришга келишиб олдик. 

Яқинда ташкил этилган “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси ипак қурти уруғини сифатли тайёрлаш, ипакдан тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш, унинг энг харидоргир турлари ва дизайнини ўзлаштириш, тармоқ маҳсулотларини халқаро талабларга мувофиқ сертификатлаштириш ва стандартлаштиришни таъминлаш, сифат менежментининг замонавий усулларини кенг жорий этишга доир ишларни самарали ташкил этиш билан шуғулланмоқда. 

Учрашувда жорий йилда уюшманинг Хитойдаги ҳамкорлари томонидан 276 миллион доллар миқдоридаги инвестиция киритилиши кутилаётгани қайд этилиб, ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

 

Сайёра Шоева, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться