Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Самарқандда олий ҳарбий билим юрти битирувчиларига дипломлар топширилди

2017-06-28 | Таълим

Самарқанд олий ҳарбий автомобиль қўмондонлик-муҳандислик билим юртининг навбатдаги битирувчиларига диплом ва кўкрак нишонини топширишга бағишланган маросим ўтказилди.

Ушбу олий ҳарбий таълим муассасаси Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларига замонавий ҳарбий таълим сирларини пухта эгаллаган, жисмонан бақувват, маънан етук кадрлар тайёрлаб бериш борасида бой тажрибага эга. Бугунги кунда бу ерда автомобиль бўлинмалари тактик қўмондонлиги, артиллерия қўшинлари тактик қўмондонлиги, ракета-артиллерия, қурол-аслаҳа тактик қўмондонлиги, муҳандислик қўшинлари тактик қўмондонлиги каби йўналишлар бўйича кадрлар тайёрланмоқда. 

Билим юртида курсантларнинг замон талаблари даражасида билим олиши, касб кўникмасини пухта эгаллаши учун барча шароит яратилган. Назарий ва амалий машғулотларни олиб боришга ихтисослашган махсус хоналар ва ахборот технологиялари, замонавий ҳарбий техника ва жиҳозлар, спорт иншоотлари, ахборот-ресурс маркази ёшларнинг етук мутахассис бўлиб етишишига хизмат қилмоқда. 

Маросимда Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири ўринбосари, полковник Д.Муродов, Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши аъзоси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Ш.Маҳбубов, Самарқанд вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Ш.Худойбердиев ва бошқалар мамлакатимиз Қуролли Кучларида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва бу жараёнда миллий армиямиз учун юқори малакали офицер кадрлар тайёрлашга қаратилаётган алоҳида эътибор юксак самаралар бераётганини таъкидлади. Давлатимиз томонидан ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий муҳофаза қилиш мақсадида бир қатор имтиёзлар яратилмоқда. 

Миллий армиямиз сафларида офицерлик фаолиятини бошлайдиган ёшларга оқ йўл тилаб, эзгу ниятлар билдирилди. 

– Бугун эгизак фарзандларим Мансурбек ва Муслимбек офицерлик унвонини олиб, миллий армиямиз сафларига хизматга йўл олаётганидан бошим кўкка етди, – дейди Матлуба Сувонова. – Турмуш ўртоғим шу соҳада меҳнат қилгани учун бизнинг оиламизда ҳам ҳарбийликка хос қатъий тартиб-интизом шаклланган, болаларим шу руҳда вояга етган. Ишонаманки, фарзандларим отаси ишини муносиб давом эттиради. Ватанимиз чегаралари дахлсизлиги, халқимиз осойишталигини таъминлашга қодир офицер бўлади. 

Тадбир якунида концерт дастури ва билим юрти курсантларининг кўргазмали чиқишлари намойиш этилди.

 

Ғолиб Ҳасанов, Алишер Исроилов (сурат), ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться