Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Жиззах вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик масалалари бўйича янги ўринбосари тайинланди

2017-06-27 | Жамият

Жорий йилнинг 27 июнь куни Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Сессияда Абдуғаниев Алишер Муҳаммадиевич Жиззах вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

2017 йилнинг 25 апрелидан буён ушбу лавозим вакант бўлиб, унда ҳозирда Жиззах шаҳри ҳокими лавозимида Раҳмонқулов Акрам Баҳриддинович фаолият юритган эди.

Алишер Абдуғаниев 1971 йилда Жиззах вилоятининг Зомин туманида таваллуд топган. Шу вақтгача у Зомин тумани ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари лавозимини эгаллаб турган эди.

Манба: Жиззах вилояти ҳокимлиги

Поделиться