Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Қонунчиликда янги лойиҳалар тақдимоти

2017-06-23 | Жамият

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракцияси йиғилишида ижтимоий-сиёсий аҳамиятга молик қатор қонун лойиҳалари биринчи ўқишда муҳокама қилинди.

Унда «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасининг мазмуни, ундаги ўзгартириш ва қўшимчалар хусусида сўз юритилди. 

Янги қонун лойиҳаси фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ҳуқуқ ва ваколатларини янада кенгайтиришга, фаолият самарадорлигини оширишга, фуқаролар йиғинларининг давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари билан ўзаро ҳамкорлигини янада ривожлантиришга хизмат қилади. 

Йиғилишда «Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги ва «Ер ости бойликлари тўғрисида»ги қонунларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ҳам кўриб чиқилди. 

– Мазкур қонун лойиҳаси фойдали қазилмаларни қазиб олишнинг белгиланган тартибини бузганлик учун жисмоний ва юридик шахсларнинг жавобгарлигини кучайтириш, фойдали қазилмаларнинг муҳофаза қилиниши ва улардан оқилона фойдаланилишини таъминлашни янада кучайтиришга қаратилган, – дейди Қонунчилик палатаси депутати Одинахон Жамолиддинова. – Бунда давлат назоратининг самарадорлигини таъминлаш, табиий ресурларни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишни тартибга солувчи қонунчиликни такомиллаштириш назарда тутилган.

 

Сайёра Шоева, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться