Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Покистон Элчиси билан учрашув
2017-06-23 | Сиёсат
2017 йилнинг 23 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Покистон Ислом Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Риаз Ҳуссайн Бухарини қабул қилди.
Учрашувда Остона шаҳрида бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Саммити ишида иштирок этган Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Покистон Бош вазири Муҳаммад Навоз Шарифнинг 8 июндаги учрашувида эришилган келишувларни амалга ошириш нуқтаи назаридан Ўзбекистон-Покистон муносабатларини янада ривожлантиришнинг устувор йўналишлари муҳокама қилинди.
Томонлар давлатлараро ҳамда Ўзбекистон ва бошқа давлатларнинг қўллаб-қувватлаши натижасида Покистон тўлақонли аъзо сифатида қабул қилинган ШҲТ форматида ҳамкорликни мустаҳқамлаш тарафдори эканлигини тасдиқлашди.
Вазир тўрт йиллик дипломатик фаолиятини якунлаётган Элчининг мамлакатимиздаги самарали меҳнатини ва унинг Ўзбекистон билан Покистон ўртасидаги кўп қиррали алоқаларни мустаҳкамлашга қўшган шахсий ҳиссасини қайд этди.
Ўз навбатида Риаз Ҳуссайн Бухари унинг Тошкентдаги дипломатик миссия раҳбаридек юқори ва масъулиятли лавозимдаги фаолиятини қўллаб-қувватлагани учун Ўбекистон раҳбариятига миннатдорлик изҳор этди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги