Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Microsoft делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди

2017-06-22 | Технологиялар

20 июнь куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида Microsoft корпорациясининг МДҲ давлатларида бизнесни ривожлантириш бўйича директори Ирина Волк бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда қайд этилганидек, Microsoft ахборот технологиялари соҳасида бой тажрибага эга жаҳондаги йирик компаниялардан бири. Жумладан, америкалик ишлаб чиқарувчи консалтинг хизматларини кўрсатиш, ИТ-архитектурасини лойиҳалаштириш ва АКТ маҳсулотлари ишлаб чиқаришда етакчи ҳисобланади.

Таъкидланганидек, Microsoft компанияси билан ҳамкорликда Ўзбекистонда ахборот-коммуникация технологиялари йўналишида истиқболли лойиҳаларни амалга оширилиши ҳар икки томон учун манфаатли.

Жумладан, учрашувда АКТ-таълим, «ақлли шаҳар» технологиялари, маълумотларни «булутли» сақлаш тизимлари, АКТ хизматларида аутсорсингни ривожлантириш каби йўналишларда ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадга мувофиқлиги қайд этилди.

Шунингдек, ахборот хавфсизлигини таъминлаш ва АКТ соҳасида интеллектуал мулк билан боғлиқ ҳуқуқларни таъминлаш бўйича лойиҳаларни амалга оширишга алоҳида тўхталиб ўтилди.

Учрашув якунида томонлар яқин ҳамкорликни давом эттиришга хайрихоҳлик билдириб, тегишли йўналишларда англашув меморандумлари асосида биргаликда ишлашга келишиб олдилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться