Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Янги таҳрирдаги «Мобил алоқа хизматларини кўрсатиш қоидалари»нинг лойиҳаси ишлаб чиқилди

2017-06-20 | Технологиялар

Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги мутахассислари томонидан янги таҳрирдаги «Мобил алоқа хизматларини кўрсатиш қоидалари»нинг лойиҳаси ишлаб чиқилди. Ҳужжат лойиҳаси Ўзбекистон Республикасининг «Фуқаролик кодекси», Ўзбекистон Республикасининг «Телекоммуникациялар тўғрисида»ги, «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги ва «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ ишлаб чиқилган.

Жумладан, янги таҳрирдаги ҳужжат лойиҳасида мобил алоқа хизматларидан фойдаланиш, уни кўрсатиш тартиби ва шартларини, мобил алоқа тармоқлари операторлари, уларнинг дилерлари ва абонентларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини, шунингдек уларнинг жавобгарликларини белгилайди.

Бугунги кунда мобил алоқа тармоқларининг жадал ривожи ҳамда янги технологияларнинг кенг жорий қилинаётгани бу йўналишдаги хизмат кўрсатиш тартибини замонга мувофиқлаштириш, жумладан мобил алоқа операторларининг дилерлари фаолиятини тартибга солишни тақозо қилмоқда. Янги таҳрирдаги «Мобил алоқа хизматларини кўрсатиш қоидалари»нинг лойиҳаси айнан шу мақсадларга хизмат қилади.

Ҳужжат лойиҳаси билан Ўзбекистон Республикаси норматив ҳуқуқий ҳужжатларнинг муҳокамаси порталида танишиш ҳамда уни такомиллаштиришга ҳисса қўшишингиз мумкин.

Амалдаги «Мобил алоқа хизматларини кўрсатиш қоидалари» билан бу ерда танишишингиз мумкин.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться