Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Полвонларимиз Хитой Тайпейида ўтган Осиё чемпионатида шоҳсупага кўтарилди

2017-06-20 | Спорт

Ёш полвонларимиз Хитой Тайпейида юнон-рум, эркин ва хотин-қизлар кураши бўйича ўтказилган Осиё чемпионатида муносиб қатнашди.

Чемпионатнинг эркин кураш беллашувларида 120 килограмм вазн тоифасида гиламга чиққан истеъдодли полвонимиз Ҳасанбой Раҳимов хитойлик Бенксин Дуан, эронлик Шоён Жалилзода, мўғулистонлик Лхагвагерел Мунхтарни мағлубиятга учратиб, олтин медални кўлга киритди. Вазни 55 килограмм бўлган Жаҳонгирмирзо Туробов эса мезбон Чиа Хунг Чанг, эронлик Нодир Амирғолий ва қозоғистонлик Мухамбет Куатбекни енгиб, Осиё чемпиони деган шарафли номга сазовор бўлди. Терма жамоамиз аъзоларидан Иса Шапиев кумуш, Аббос Раҳмонов, Жаброил Шапиев, Иброҳим Илҳомжонов бронза медали билан тақдирланди. 

Юнон-рум кураши бўйича 96 килограмм вазнда спортчимиз Темур Мирзо Мамажонов қозоғистонлик Ўлжас Сирлибой, туркманистонлик Аслан Кулиев ва ҳиндистонлик Сагар Сагарни енгиб финал йўлланмасига эга бўлди. Финалда Темур эронлик Амирмуҳаммад Хусайнризо Норузипасанд устидан зафар қучди ва олтин медалга сазовор бўлди. 

Мусобақанинг финалига қадар барча рақибларини енгган Жалгас Бердимуродов терма жамоамиз ҳисобига яна бир кумуш медални келтирган бўлса, Жасурбек Ортиқбоев ва Маҳмуд Бахшуллоев ўз вазн тоифаларида бронза медаль соҳиби бўлди. 

Хотин-қизлар кураши бўйича ўтказилган Осиё чемпионатида спортчиларимиздан Бахтигул Болтаниёзова иккинчи, Оқтанга Кеунимжаева, Нодира Собирова, Ҳадича Нажимова учинчи ўринни эгаллади.

 

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться