Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
И.Савицкий номидаги Қорақалпоғистон Давлат санъат музейи экспонатлари Ўзбекистонга қайтди.
2017-06-16 | Маданият
Жорий йилнинг 9, 11, 14 июнь кунлари, "Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси Москва-Нукус йўналиши бўйича махсус рейсларни амалга оширди.
"И.Савицкий номидаги Қорақалпоғистон Давлат санъат музейи" экспонатлари, Маданият вазирлиги ходимлари бошчилигида қайтиб олиб келинди. Жорий йилнинг 4 апрель-31 май кунлари "А.Пушкин номидаги тасвирий санъат Давлат музейи"да, Қорақалпоғистон Республикаси Давлат санъат музейи коллекциясидаги 250 дан ортиқ тасвирий ва амалий санъат намуналари, археологик буюмлар кўргазмаси бўлиб ўтди. Ушбу кўргазма экспонатлари Нукусдан Москвага ва тескари йўналиш бўйлаб "Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК рейслари орқали олиб борилди.
"Нукус Хазинаси" кўргазма эспонатлари, музейнинг асосий биносида намойиш этилган бўлиб, кўргазмага 100 000 га яқин томошабин ташриф буюрди. Шу билан бир қаторда, Оммавий ахборот воситалари орқали изчил ёритилган бу ҳодиса, санъат дунёсида катта муваффақиятга сазовор бўлди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги