Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Хитой Элчиси билан учрашув
2017-06-15 | Сиёсат
2017 йилнинг 15 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Хитой Халқ Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Сун Лицзе билан учрашув бўлиб ўтди.
Музокаралар чоғида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг шу йил май ойида Хитойга давлат ташрифи давомида олий даражада эришилган Ўзбекистон-Хитой келишувларини амалга ошириш нуқтаи назаридан икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги