Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

АҚШ Президентининг илм-фан бўйича вакили профессор Линда Абриола хонимнинг Урганч давлат университетига қилган ташрифи

2017-06-13 | Таълим

2017 йил 7 июнь куни АҚШ Президентининг илм-фан бўйича вакили профессор Линда Абриола, АҚШ Давлат департаментининг илмий техникавий ҳамкорлик масалалари бўйича координатори Хейли Смит, АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонасининг атроф-муҳит фан, технология ва соғлиқни сақлаш масалалари бўйича 2 чи котиби Клер Томас, АҚШ нинг Ўзбекистондаги элчихонасининг атроф-мухит фан, технология ва соғлиқни сақлаш масалалари бўйича мутахассиси Екатерина Бирюковалар Урганч давлат университетига ташриф буюрдилар.

Меҳмонлар университетда амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишдилар. Шундан сўнг университет маданият саройида учрашув ўтказилди. Учрашувда университет талабалари “Туфтс университетида ўқиш имкониятлари”, «СТEМ соҳасига талабаларни жалб қилиш имкониятлари», “Инженерия соҳасида эришилаётган сўнгги ютуқлар”, «АҚШ таълим тизими ва талабаларга бериладиган имкониятлар» каби саволларга жавоб олдилар. Шунингдек учрашувда Ўзбекистонга математика соҳасида илмий изланишлар олиб бориш учун ташриф буюрган АҚШлик талабалар ҳам иштирок этдилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати

Поделиться