Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентларининг телефон орқали мулоқоти тўғрисида

2017-06-13 | Сиёсат

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев билан Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев ўртасида 12 июнь куни телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди. 

Президентимиз 2017 йил 8-9 июнь кунлари Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг мажлисида иштирок этиш учун Остона шаҳрига ташрифи чоғида Ўзбекистон делегациясига кўрсатилган ҳурмат-эҳтиром ва меҳмондўстлик учун Қозоғистон Президентига самимий миннатдорлик билдирди. 

Қозоғистон пойтахтида ўтган ушбу саммит ШҲТ фаолиятини ривожлантиришда тарихий воқеа бўлгани алоҳида таъкидланди. Ҳиндистон ва Покистоннинг Ташкилотга тенг ҳуқуқли аъзоликка қабул қилингани саммитнинг асосий натижаларидан бири сифатида қайд этилди. ШҲТ доирасидаги фаол ҳамкорликни давом эттириш муҳимлиги таъкидланди. 

Президентимиз Қозоғистон раҳбариятини “Остона ЭКСПО – 2017” халқаро кўргазмаси юксак савияда ташкил этилгани билан табриклади ва тадбир муваффақиятли ўтишини тилади. Мазкур кўргазма минтақамиз давлатларини янада ривожлантириш борасида юксак технологиялар ва инвестициялар жалб этишга хизмат қилишига ишонч билдирилди. 

Давлат раҳбарлари ўзаро ҳамкорлик, минтақавий ва халқаро сиёсатга оид долзарб масалалар юзасидан фикр алмашдилар. 

Суҳбат Ўзбекистон – Қозоғистон муносабатларига хос самимий ва дўстона, ўзаро англашув ва ҳурмат руҳида ўтди. 

Манба: ЎзА

Поделиться