Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан олий таълим тизимида ички аудитни янада ривожлантириш, коррупцияга қарши кураш масалаларига бағишланган ўқув-сeминар ўтказилди

2017-06-11 | Таълим

Ўқув семинари жорий йил 10 июнь куни Тошкент молия институтида бўлиб ўтди.

Ўқув семинарининг очилишида қайд этилдики, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 февралдаги «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида ПҚ-2752 сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг «2017-2018 йилларга мўлжалланган коррупцияга қарши курашиш бўйича Дастури» тасдиқланган.

Бугунги кунда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан олий таълим муассасаларида профессор-ўқитувчилар ва талаба-ёшлар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари устуворлигини таъминлаш, улар ўртасида коррупция ва ҳуқуқбузарликлар, диний экстремизм, терроризм ва унинг салбий оқибатларига қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Дастур доирасида олий таълим муассасаларининг молиялаштириш тизимини янада соғломлаштириш бўйича ҳам бир қатор чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

Шулардан бири «Молиявий назорат институтлари, ташқи ва ички аудитни янада мустаҳкамлаш, уларнинг коррупцияга қарши тадбирлардаги иштирокини жадаллаштириш бўйича хорижий тажрибани ўрганган ҳолда чора–тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш» мавзусидаги мазкур ўқув-семинаридир.

Ўқув-семинари олий таълим муассасаларида коррупция ва ҳуқуқбузарликларга қарши кураш ишларни тизимли йўлга қўйиш, таълим муассасалари молиялаштириш ва ҳисобини юритиш тизимида бу иллатни авж олишига йўл қўймаслик, унинг олдини олиш ва профилактикасини ташкил этиш масалаларига бағишланган.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш бошқармаси прокурори Худойберди Турсунбеков, Молия вазирлиги Назорат тафтиш бош бошқармаси бўлим бошлиғи Дилмурод Маматқулов, Молия вазирлиги Ўқув маркази кафедра мудири Нодирахон Зикриллаева ҳамда Тошкент молия институтининг профессор-ўқитувчилари ўз маърузалари билан иштирок этдилар.

Шунингдек ўқув семинарида Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўрибосари И.Маджидов, Молиялаштириш ва бухгалтерия ҳисоби бошқармаси бошлиғи С.Бузрукхонов, бошқарма масъул ходимлари, олий таълим муассасаларининг молиявий иқтисодий ишлар бўйича проректорлари, бош бухгалтерлари, режа молия бўлими мудирлари, профессор-ўқитувчи ва талабалар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Поделиться