Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон-Қозоғистон чегараси демаркацияси масалалари бўйича музокараларга доир
2017-06-11 | Сиёсат
2017 йилнинг 5-9 июнь кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон-Қозоғистон Қўшма демаркация комиссиясининг навбатдаги 56 мажлиси бўлиб ўтди.
Мазкур мажлис давомида икки давлат Ҳукумат делегациялари Ўзбекистон-Қозоғистон Давлат чегарасининг демаркациясига оид ҳужжатларни тайёрлаш ва келишишни давом эттирдилар.
Учрашув дўстлик ва ҳамжиҳатлик руҳида бўлиб ўтди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги