Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Педагогларнинг касб маҳорати оширилмоқда

2017-06-09 | Жамият

Ўзбекистон Миллий матбуот марказида олий таълим тизимидаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш борасидаги халқаро ҳамкорликка бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида таълим тизимини тубдан ислоҳ этиш, ўқитиш сифати ва мазмунини янги поғонага кўтариш, малакали кадрлар тайёрлашнинг замонавий механизмини яратиш борасида изчил ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди. Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 20 апрелдаги "Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори бу борадаги ишларни такомиллаштиришда дастуриламал бўлаётир. 

Мазкур ҳужжатга асосан мамлакатимизда олий ўқув юртлари раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш, малакасини оширишни ташкил этиш бўйича АҚШ, Германия, Франция, Испания, Япония, Жанубий Корея каби йигирмага яқин давлат олий таълим муассасаларидан жалб этилган 100 дан зиёд мутахассис иштирокида янги ўқув-режа ва дастурлар ишлаб чиқилди. 

Мамлакатимизда ҳар йили давлат бюджети ҳисобидан 760 профессор-ўқитувчининг хорижий таълим муассасалари ва илмий марказларда малакасини ошириш, битирувчиларни докторантура ва магистратура дастурлари бўйича ўқитишни ташкил қилиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. 

Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари педагоглари таркиби салоҳиятини янада мустаҳкамлаш мақсадида жаҳоннинг етакчи университетларида таҳсил олган, хорижда малака оширган, соҳанинг тажрибали мутахассис ва амалиётчиларидан иборат номзодлар базаси шакллантирилди. Уларга 170 хорижий мутахассис қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида машғулотлар ўтди. 

2017-2018 ўқув йилида хорижий давлатларнинг ҳамкор олий таълим муассасалари, қайта тайёрлаш ва малака ошириш марказларидан вакиллар ўқув жараёнига жалб этилиши режалаштирилган. 

– Эндиликда синовлардан биринчи маротаба ўта олмаган тингловчи бир йил муддатда асосий ишдан ажралмаган ҳолда курсларни мустақил равишда ёки масофавий таълим технологияларидан фойдаланиш орқали ўзлаштириши мумкин, – дейди Олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш бош илмий-методик маркази директори ўринбосари Муҳаббат Мирсолиева. – Масофадан ўқитиш курсларининг онлайн ва оффлайн технологияларига асосланган дастурий платформаси ўқув-методик ресурслари яратилди. Ҳозир саккиз юздан зиёд тингловчи иш жойидан ёки уйидан туриб масофавий курсларда таҳсил олмоқда. 

Анжуманда профессор-ўқитувчиларнинг касб даражасини ривожлантириш, малака талаблари, ўқув режалари, дастур ва услубларини такомиллаштириш, интернет тармоғи, мультимедиа тизимларидан фойдаланган ҳолда замонавий инновацион технологияларни ўқитишни жорий этиш, педагог кадрларнинг чет тилини амалий ўзлаштириш даражасини ошириш каби масалалар бўйича фикрлар билдирилди.

 

Шаҳноза Маматуропова, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться