Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Бош вазир ўринбосари Т.Норбоева халқаро меҳнат конференциясининг 106-сессиясида маъруза қилди

2017-06-07 | Жамият

Аввал хабар қилинганидек, Ўзбекистон делегацияси Халқаро меҳнат конференциясининг 106-сессиясида иштирок этмоқда. Мазкур сессия ишида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Т.Норбоева маъруза қилди ва ижтимоий-меҳнат соҳасидаги Ўзбекистоннинг нуқтаи назарини билдирди.

Хусусан, Т.Норбоева ҳар йилги ХМТ анжуманларида белгиланадиган меҳнат соҳасидаги устувор йўналишлар республика ҳукумати ва уч томонлама ҳамкорларнинг асосий йўналишларига мос эканини таъкидлади.

Бош вазири ўринбосари Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев ташаббуси билан ижтимоий-меҳнат соҳасини янада такомиллаштириш, иш ҳақи, пенсиялар ва стипендияларни ўз вақтида бериш шунингдек, аҳоли учун соғлиқни сақлаш хизматлари кўрсатилишини яхшилаш, меҳнат соҳасида гендер тенгликни таъминлаш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганлиги қайд этди.

Т.Норбоева иштирокчиларни халқаро стандартларга мувофиқ меҳнат соҳасидаги бир қатор қонун хужжатларига ўзгартиш ва кўшимчалар киритилиши назарда тутилган “2017 - 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси” тўғрисида батафсил таништирди.  

Иштирокчилар “Давлат хизматчилари тўғрисида”ги, “Меҳнат миграцияси тўғрисида”ги, “Аҳоли бандлигига кўмаклашиш нодавлат ташкилотлари (рекрутинг агентликлари) тўғрисида”ги ва бошқа қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш соҳасида амалга оширилаётган ишлар билан таништирилди.

"Биз ХМТнинг меҳнат соҳасидаги асосий тамойиллари ва ҳуқуқларини тадбиқ этиш бўйича саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаймиз. Ўзбекистон БМТ агентликлари, халқаро молия институтларини жалб қилган ҳолда уч томонлама ҳамкорларнинг барча куч-ғайратларини ушбу тамойилларни таъсирли ва натижали ривожлантириш учун йўналтиради", - деди Т.Норбоева.

Манба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Поделиться