Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ёш шахматчиларимиз Минскдаги жаҳон чемпионатида шоҳсупага кўтарилди

2017-06-06 | Спорт

Ўзбекистонлик ёш шахматчилар Минск шаҳрида рапид ва блиц шахмат бўйича болалар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионатида истеъдод ва маҳоратини намойиш этиб, юксак ғалабаларга эришди.

Блиц шахмат бўйича ўтказилган жаҳон чемпионатининг ўн ёшгача бўлган ўғил болалар ўртасидаги баҳсларида Исломбек Синдоров олтин медални қўлга киритди, Абдулбосит Шарифжонов кумуш медалга сазовор бўлди. 

Исломбек Синдоров тўққиз партиянинг саккизтасида ғалаба қозониб, 8 очко билан шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди. У россиялик Константин Котельников, Арсений Чумак, Всеволод Тимофеев, Патрик Першин, Тамерлан Чиндигир, литвалик Мотеус Дудникас, украиналик Игорь Нагорний ва жамоадоши Абдулбосит Шарифжонов устидан ғалаба қозонди. 

Чемпионга имкониятни бой берган Абдулбосит Шарифжонов ҳам тўққиз имкониятдан саккиз очко жамғарди ва қўшимча кўрсаткичлар бўйича иккинчи ўринга лойиқ топилди. У мусобақа давомида беларуслик Максим Аленев, Тимур Гвоздев, Михей Науменка, украиналик Марк Трипулский, эстониялик Алберт Педмансон, литвалик Глеб Пидлулний, россиялик Леонид Лисцов, вьетнамлик Минх Тронг Нгуенни мағлубиятга учратди. 

Исломбек рапид шахмат бўйича ўтказилган жаҳон чемпионатида ҳам муваффақиятли қатнашиб, иккинчи ўринни эгаллади. У мусобақада россиялик Александр Черкашин, Сергей Погорелов, Всеволод Пономарев, Тамерлан Чиндигир, украиналик Олексий Поповский, Юрий Хриновский, Кемал Баширов ва вьетнамлик Пан Хием Доанни енгиб, ушбу баҳсда чемпион бўлган беларуслик Михей Науменко билан бир хил – саккиз очко тўплади ва қўшимча кўрсаткичлар бўйича кумуш медални қўлга киритди.

 

Байрам Айтмуродов, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться