Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Қорақалпоғистон Республикасида ғалла ўрим-йиғимига пухта тайёргарлик кўрилди

2017-06-06 | Иқтисодиёт

Қорақалпоғистон Республикасида 53 минг гектар майдонда етиштирилган буғдой ўрим-йиғимига пухта тайёргарлик кўрилди.

Олиб борилган пухта агротехник тадбирлар натижасида бу йил ҳам мўл ҳосил етиштирилди. Саноқли кунлардан кейин қирмизи донни ўриб-йиғиб олиш ишлари бошланади. 

Шу муносабат билан жойларда буғдой ўрим-йиғим мавсуми олдидан тайёргарлик ишларининг бориши бўйича кўргазмали семинарлар ўтказилмоқда. 

Элликқалъа тумани Амиробод овулидаги “Сувир олақайиш” фермер хўжалигида ўтказилган тадбир ҳам ҳосилни тез ва сифатли ўриб олишда техникаларнинг тайёргарлиги, мавсум юмушларини юқори ташкилотчилик ва уюшқоқлик билан олиб бориш масалаларига бағишланди. Кўргазмали семинарда қишлоқ хўжалиги мутахассислари, машина-трактор парклари раҳбарлари, фермерлар ва уларга хизмат кўрсатувчи шохобчалар вакиллари иштирок этди. 

– Бу йил 35,7 гектар майдонда ғалла етиштирдик, – дейди “Сувир олақайиш" фермер хўжалиги раҳбари Мирза Собуров. – Ҳосил жуда яхши. Давлатга ғалла топшириш шартномасини ортиғи билан бажарамиз. Шунингдек, 45 гектар майдондаги ғўза парвариши ҳам кўнгилдагидек. Айни пайтда ғўза пайкалларига биринчи сув таралмоқда. 

Бу йил туман бўйича 262 фермер хўжалиги далаларида буғдойнинг “Краснодар”, “Яксарт”, “Половчанка” сингари серҳосил навлари парваришланди. 

Туманда ғаллани ўриб-янчиб олишда қатнашадиган 18 комбайн соз ҳолга келтирилиб, 12 отрядга бириктирилди. Ҳосилни пешма-пеш омборларга ташиш учун 50 автоулов ажратилиб, дон қабул қилиш шохобчаларида тош-тарози давлат стандартидан ўтказилиб, тайёр қилиб қўйилди. 

Тадбирда етиштирилган буғдой ҳосилини нес-нобуд қилмай ўриб-янчиб олиш учун белгиланган зарур чора-тадбирлар режасига мувофиқ ғаллазорлар, хирмон ва омборхоналарда, элеваторларда ёнғиннинг олдини олиш чоралари кўрилиши зарурлиги таъкидланди. 

Жорий ғалла ўрим-йиғим мавсумида Қорақалпоғистон Республикаси бўйича 185 комбайн, 310 юк автомашинаси, 712 трактор, 990 тиркама иштирок этиши режалаштирилган. Бу техникалар 104 отрядга бирлашган ҳолда ҳосилни нес-нобуд қилмай ўриб-янчиб олишда қўл келади. 

Ана шундай мавсумолди тайёргарлик ишларининг боришига бағишланган кўргазмали семинарлар Тўрткўл, Беруний ва Амударё туманларида ҳам бўлиб ўтди. 

Кўргазмали семинарда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси М.Ерниязов сўзга чиқди.

 

Аминбой Ортиқбоев, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться