Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида Россиянинг бандлик ва меҳнат федерал хизмати делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди

2017-06-02 | Жамият

2017 йил 31 май куни Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири А.Абдухакимов Россия Федерациясининг бандлик ва меҳнат федерал хизмати раҳбари ўринбосари Михаил Иванков бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Учрашувда шунингдек, Федерал хизматнинг ижтимоий кафолат бериш ва аҳолига ижтимоий ёрдам кўрсатиш сифати устидан давлат назоратини ташкил қилиш бошқармаси бошлиғи А.Утолин, меҳнат ва бандлик соҳасини ахборотлаштириш лойиҳалари бошқармаси бошлиғи ўринбосари В. Лосев, юридик бошқарма бошлиғи ўринбосари О.Корчемкина, бош мутахассис – ижтимоий кафолат бериш ва аҳолига ижтимоий ёрдам кўрсатиш сифати устидан давлат назоратини ташкил қилиш эксперти И. Рубан, Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги раҳбари вазифасини бажарувчи Х.Асамов иштирок этди.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг жорий йил 4-5 апрель кунлари Россия Федерациясига қилган расмий сафари вақтида икки давлат ва ҳукуматлар ўртасида бир қатор келишув ва шартномалар, хусусан Россия Федерацияси ҳудудида Ўзбекистон Республикаси фуқароларини вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга оширишлари учун Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ва Россия Федерацияси ҳукумати ўртасида Ўзбекистон фуқароларини Россияда вақтинчалик меҳнат қилишга уюшган ҳолда жалб этиш бўйича келишув имзоланганлигини билдирди.

Томонлар мазкур Келишувни имзолаш икки давлат ўртасида ишчи кучининг кўчиш жараёнларини йўлга қўйиш ва хуқуқий жиҳатдан тартибга солиш, меҳнаткаш мигрантларнинг хуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлаш кўп вақтдан бери мавжуд бўлган заруриятдан келиб чиққанлигини билдиришди. Келишувда миграция соҳасида халқаро тан олинган принциплар белгиланганлигини алоҳида қайд этишди.  

Ўз навбатида, Россия Федерациясининг бандлик ва меҳнат федерал хизмати раҳбари ўринбосари Михаил Иванков илиқ кутиб олганликлари учун миннатдорчилик билдирди ва Федерал хизмат Россия Федерациясининг ваколатли органларидан бири бўлиб, Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги меҳнат миграцияси соҳасидаги Келишувни амалга ошириш бўйича масъул эканлигини билдирди.

Учрашув давомида икки муассасалар ўртасидаги ҳамкорликни, жумладан меҳнат миграцияси соҳасидаги ҳамкорликни давом эттириш, тўғридан-тўғри алоқани ва меҳнат мигрантларининг хуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишнинг ишончли механизмларини йўлга қўйиш, бандлик ва меҳнат муносабатлари соҳасида ўзаро тажриба алмашиш, икки давлатнинг меҳнат органлари фаолиятига замонавий ахборот технологияларини жорий қилиш ва бошқа масалаларни муҳокама қилишди.                          

Россия Федерациясининг бандлик ва меҳнат федерал хизмати бандлик ва меҳнат соҳасида назорат функцияларини амалга оширувчи ижро ҳокимиятининг федерал органи ҳисобланади. Федерал хизмат шунингдек, иш берувчиларнинг меҳнат қонунчлиги ва бошқа норматив-хуқуқий актлар талабларига риоя қилиш устидан давлат назоратини амалга оширади, чет элдан ишчиларни жалб қилиш ва Россия Федерациясида меҳнат фаолиятини амалга оширувчи чет эл ишчиларининг квотасини шакллантириш бўйича таклифларни ишлаб чиқишда иштирок этади, хорижий давлат бошқаруви органлари ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади.

Россия Федерациясининг бандлик ва меҳнат федерал хизмати делегацияси Ўзбекистон Республикасида 2017 йил 31 майдан 3 июнь кунига қадар бўлади. Федерал хизмати делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи давомида Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасида, Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигида учрашув, Тошкент ва Самарқанд шаҳарларидаги касб-ҳунарга ўқитиш марказларига ташриф буюриш, «MAN Auto-Uzbekistan» қўшма корхонаси фаолияти билан танишиш белгиланган.

Манба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Поделиться