Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Афғонистон ва Тожикистонга 1 миллион долларлик тухум экспорт қилинади

2017-05-31 | Иқтисодиёт

Президентимиз раҳнамолигида амалга оширилаётган изчил иқтисодий ислоҳотлар самарасида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик нафақат ялпи ички маҳсулотни шакллантиришда асосий бўғин, балки аҳоли бандлиги ва даромадлари манбаининг, янада фаровон турмушга эришишнинг муҳим омилига айланмоқда.

Буни Қашқадарё вилоятида фаолият кўрсатаётган кичик бизнес субъектлари мисолида ҳам яққол кўриш мумкин. 

Шаҳрисабз туманидаги “Эко парранда” масъулияти чекланган жамиятида 70 минг зотли товуқ парваришланиб, кунига 60 мингдан зиёд тухум олинаётир. 

– Товуқ парваришланадиган цехлар хориждан келтирилган замонавий техника ва ускуналар билан жиҳозланган, – дейди “Эко парранда” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Муҳиддин Умидов. – Товуққа ем беришдан тортиб, тухумини олишгача бўлган барча жараён автоматлашган тизимда ишлайди. Истеъмолчининг диди нозик, танлаш имконияти кенг. Бинобарин, фаолиятни мунтазам такомиллаштириб бориш тадбиркорликнинг биринчи талабидир. 

Беш йил аввал 10 минг товуқ боқиш билан фаолият бошлаган корхона босқичма-босқич модернизация қилинди. Истиқболли лойиҳалар амалга оширилиши натижасида маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми кескин ошди, янги иш ўринлари яратилди. Айни пайтда бу ерда 20 киши меҳнат қилмоқда. 

Ички бозорда мустаҳкам ўрин эгаллаган корхона маҳсулотни ташқи бозорга чиқаришни ҳам йўлга қўйди. Ўтган йили қўшни Афғонистон ва Тожикистон давлатларига 107 минг долларлик маҳсулот экспорт қилинди. Жорий йилнинг 1 апрелига қадар бу кўрсаткич 320 минг доллардан ошди. Корхона жамоаси йил охирига қадар бу кўрсаткични 1 миллион долларга етказишни режалаштирган. 

– Аҳолига тарқатиш учун 80 минг дона наслли жўжа ҳам парваришлаймиз, – дейди корхона иш бошқарувчиси Умархон Умидов. – Фаолиятимизни янада кенгайтириш мақсадида 10 миллиард 200 миллион сўмлик йирик лойиҳа устида иш олиб борилмоқда. Наслли паррандани ўзимизда етиштириш имконини яратадиган ушбу лойиҳага кўра, йилига 456 минг дона жўжа очиришга мўлжалланган замонавий инкубацион цех, жўжа етиштириш ва 50 минг товуқ боқиш учун қўшимча замонавий объектлар қурилади. Натижада 30 янги иш ўрни яратилади.

 

Ўлмас Баротов, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться