Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тадбиркорликка кенг йўл

2017-05-30 | Иқтисодиёт

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг мамлакат иқтисодиётига қўшаётган муҳим ва салмоқли ҳиссаси, шунингдек эътиборли рольи ва аҳамиятини алоҳида таъкидлаш зарур. Мазкур соҳа мамлакатнинг иқтисодий ҳаётида асосий ўрин тутибгина қолмай, ички бозорни зарур маҳсулотлар ва хизматлар билан тўлдириш, аҳоли фаровонлигини ошириш ва бандлигини таъминлашда салмоқли омиллардан бири ҳисобланади.

Бу йўналиш 2017 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида ҳамда Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг устувор соҳаларидан биридир.

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 1 февральдаги «Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш механизмларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори бу борадаги ишлар кўламини янада кенгайтирди.

Юқоридаги қарорга биноан қўшимча 86 турдаги литцензия ва рухсатномани «ягона дарча» марказлари орқали расмийлаштириш механизми босқичма-босқич жорий этилади. Автоматлаштирилган рўйхатга олиш тизимининг самарали ишлашини таъминлаш мақсадида «ягона дарча» маркази ходимларининг малакаси оширилади.

«Э-ижро» идоралараро электрон ҳамкорлик тизимини фаол жорий этиш асосида жорий йилнинг И чорагида тадбиркорлик субъектларига «Ягона дарча» марказлари орқали 30 мингдан ортиқ давлат хизматлари кўрсатилди.

Жорий йилнинг апрел ойидан бошлаб тадбиркорлик субъектлари Ягона интерактив давлат хизматлари порталидаги тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизимига мурожаат этиш йўли билан давлат рўйхатидан ўтказилмоқда. Бу эса ўз бизнесини бошламоқчи бўлганларга интернет тармоғи орқали тадбиркорлик субъекти сифатида рўйхатдан ўтиш имконини беради.

Эндиликда рўйхатдан ўтиш учун белгиланган тартибда тўлдирилган ариза ва таъсис ҳужжатларини тақдим этишнинг ўзи етарли. Тадбиркорлар давлат рўйхатидан ўтиш учун интернет тармоғи орқали мурожаат қилса, белгиланган давлат божининг ярмини тўлайди.

Бундан ташқари фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларини давлат органларига ишончини янада мустаҳкамлаш, республикамизнинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш, шунингдек коррупсион жиноятларни олдини олиш мақсадида «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонун қабул қилинди.

Кичик тадбиркорлик субъектларини кредит ресурсларига бўлган эҳтиёжини қондиришни кенгайтириш, ҳамда тижорат банклари кредитлари эвазига янги замонавий технологик ускуналар харид қилишда зарурий таъминот билан таъминлаш мақсадида кичик тадбиркорликни ривожлантириш Кафолат жамғармаси ташкил этилди.

Қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда янада рағбатлантириш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар жорий йилнинг И чораги мобайнида қарийб 13,6 минг ёки 2016 йилнинг шу даврига нисбатан 64% га кўп янги кичик бизнес субъекти ташкил этиш имконини берди. Ялпи ички маҳсулотда кичик бизнес улуши 44,9%, саноатда 41,6%, бандликда 77,7% гача ошди.

Рақобатдош корхоналарни яратиш мақсадида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик корхоналарини йириклаштиришни рағбатлантириш бўйича илмий асосланган ва натижадор таклифларни ишлаб чиқиш мақсадида Иқтисодиёт вазирлиги ҳузурида ташкил этилган Жамоат кенгаши томонидан мутасадди вазирлик ва идоралар, тадқиқот институтлари, олий таълим муаассалари билан ҳамкорликда доимий равишда давра суҳбатлари ўтказилади. Ҳозирда ўрта бизнесни жорий этиш учун энг мақбул таклифларни ишлаб чиқиш бўйича жаҳон тажрибаси ўрганилмоқда.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Поделиться