Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Дўстлик тараннуми

2017-05-30 | Маданият

Пойтахтимизда ўтказилган Грузия маданияти кунлари доирасида Грузин киноси кунлари ва "Эрисиони" давлат академик халқ ашула ва рақс ансамбли концертлари ҳам бўлиб ўтди.

Ўзбекистон билан Грузия ўртасидаги ҳамкорлик кўплаб йўналишлар, жумладан, маданият ва санъат соҳасида ҳам изчил ривожланмоқда. Масалан, 2015 йили Самарқандда ўтган “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивалида грузиялик санъаткорлар совриндорлар қаторидан жой олган. Тошкентда 1994 йилдан буён фаолият кўрсатиб келаётган "Мегоброба" ("Дўстлик") Грузия маданият маркази қошида грузин тилини ўрганиш бўйича мактаб ташкил этилган. 

Грузин киноси кунларида "Мандаринлар", “Маккажўхори ороли”, “Моира”, “Кукарача”, “Мен, бувим, Илико ва Илларион”, “Тикув машинали қиз” каби қатор фильмлар намойиш этилди. 

«Эрисиони» ансамбли 130 йил аввал халқ ашулалари ҳаваскорлари жамоаси сифатида ташкил топган. Бугунги кунда у этнография усулида кенг ижод қилиб келаётган ансамбллардан биридир. Жамоа раққослари мураккаб акробатика элементларидан фойдаланган ҳолда, ўз маҳоратини намойиш этди. Мусиқа асбобларида ижро этилган куйлар, кўп овозда айтиладиган қўшиқлар томошабинлар олқишига савозор бўлди. 

– Ансамбль фаолияти қадимги грузин халқ анъаналарини қайта тиклашга йўналтирилган, – дейди ансамбль раҳбари Шерманди Чкуасели. – Ўзбекистонлик томошабинлар мусиқа санъатининг ҳақиқий ихлосмандлари экан. Жамоамизнинг чиқишлари гулдурос қарсаклар билан қарши олингани ҳар бир ижрочи учун ўзига хос рағбат бўлди. 

Рақсларда грузин халқи ҳаётидаги турли воқеалар акс эттирилди. Жўшқин куй-қўшиқлар, ўзига хос миллий либослар, ранг-баранг декорация ва артистларнинг юксак маҳорати томошабинларда унутилмас таассурот қолдирди. 

Грузия маданияти кунлари халқларимиз ўртасида маданий алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

 

Ирина Доленко, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться