Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Миср Президентига ҳамдардлик мактуби
2017-05-29 | Сиёсат
2017 йилнинг 29 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ал-Миня вилоятида содир этилган террорчилик ҳаракати оқибатида кўплаб бегуноҳ инсонларнинг қурбон бўлгани ва жароҳат олгани муносабати билан Миср Араб Республикаси Президенти Абдулфаттоҳ Ас-Сисига ҳамдардлик мактуби йўллади.
Давлатимиз раҳбари Миср Президентига, биродар Миср халқига, ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия ва ҳамдардлик билдирди ҳамда жароҳат олганларга тез фурсатларда соғайиб кетишларини тилади.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги