Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ҳотамжон Кетмоновнинг Қашқадарё вилояти сайловчилари билан учрашуви

2015-03-11 | Сиёсат

Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Ҳотамжон Кетмонов 10 март куни Қашқадарё вилояти сайловчилари билан учрашди.

Учрашувни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 13-Қашқадарё округ сайлов комиссияси раиси И.Жўраев очди. Президентликка номзоднинг ишончли вакили О.Равшанов йиғилганларни номзоднинг таржимаи ҳоли билан таништирди.

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Ҳотамжон Кетмонов нутқ сўзлаб, йиғилганларга ўз сайловолди дастури ҳақида маълумот берди.

Номзоднинг сайловолди дастурида ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимини аҳоли ўртасида боқимандалик кайфиятини бартараф этишга қаратиш, улар ташаббускорлигини рағбатлантириш, меҳнат ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ҳамда муносиб иш ҳақи тўланадиган барқарор иш ўринларини тақдим этаётган корхоналарда меҳнатга лаёқатли аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича саъй-ҳаракатларни янада фаоллаштириш белгиланган. Аҳоли, айниқса, олис қишлоқ ҳудудларида бирламчи тиббий ёрдамдан қулай ва тез фойдаланиш имкониятини таъминловчи қишлоқ врачлик пунктлари тармоғини кенгайтириш, хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ишлаб чиқарилаётган товарлар ва хизматлар сифатини ошириш, уларнинг экспорт имкониятларини кенгайтириш, аҳолининг харид қобилиятини оширишга хизмат қилувчи рақобат муҳитини мустаҳкамлаш устувор масалалар сифатида қайд этилган.

Учрашувда Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг Қарши шаҳар кенгаши раиси Р.Муртазоев, Муборак ижтимоий-иқтисодиёт касб-ҳунар коллежи ўқитувчиси Н.Умирова, Қарши шаҳридаги 3-оилавий поликлиника бош шифокори М.Бозорова ва бошқалар номзоднинг дастури юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. Сайловчиларни 29 март куни бўладиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида фаол иштирок этишга чақирди.

Манба: ЎзА

Поделиться