Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

БАА Ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазири билан учрашув

2017-05-24 | Сиёсат

2017 йилнинг 24 май куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бугун Тошкентга ташриф буюрган Бирлашган Араб Амирликлари Ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазири Шайх Абдулла бин Зоид Ол Наҳаён билан учрашди.

Вазирлар диққат марказида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги икки томон алоқаларини янада ривожлантиришнинг истиқболлари бўлди.

Учрашувда халқаро ва минтақа кун тартиби масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари 2017 йил 21 майда Ар-Риёд шаҳрида бўлиб ўтган Араб-мусулмон мамлакатлари ва АҚШ саммити ҳамда 2016 йил 18-19-октябрь кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилган ИҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 43 сессияси якунларини юқори баҳоладилар. Ушбу тадирларда экстремизм ва терроризмга қарши туришни кучайтириш, бағрикенглик ғояларини тарғиб қилиш, хавфсизлик, барқарорлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинган эди. Таъкидланганидек, Тошкент форумида Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев томонидан таклиф қилинган маърифат ва таълим халқлар фаровонлигининг асосий факторларидан бири эканлиги ва инсонларда эзгу ишлар, яхшиликларга интилишни мустаҳкамлаши тўғрисидаги тезис Саудия Арабистони пойтахтидаги давлат ва ҳукумат раҳбарлари, 50 дан ортиқ давлатлар, қатор етакчи халқаро ташкилотларнинг расмий вакиллари иштирок этган учрашувда ҳам ўз тасдиғини топди.

Суҳбат чоғида томонларнинг турли даражадаги бўлажак Ўзбекистон-Амирликлар учрашувлари жадвалига доир таклифлари ҳам кўриб чиқилди.

Музокаралар якунларига кўра вазирлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Бирлашган Араб Амирликлари Ҳукумати ўртасида маданий ҳамкорлик тўғрисида англашув меморандуми имзоланди.

Суҳбатда БАА Элчиси Моҳаммед Ҳареб Алмеҳаирби иштирок этди.

 

Анвар Илёсов олган сурат

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться