Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Буюк Британия Элчихонасига ташриф
2017-05-24 | Сиёсат
2017 йилнинг 24 май куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигининг Тошкент шаҳридаги Элчихонасига ташриф буюрди.
Вазир 22 май куни Манчестер шаҳрида амалга оширилган террорчилик ҳаракати оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан чуқур таъзия изҳор этди ва Элчихонада очилган Ҳамдардлик китобига қайд киритди.
Ўз навбатида Элчи Кристофер Аллан Президент Шавкат Мирзиёевнинг Буюк Британия учун қайғули паллада ҳамдарлик ва далда сўзларини билдириб Бош вазир Тереза Мей номига йўллаган мактуби учун Ўзбекистон томонига самимий миннатдорчилик билдирди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги