Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

«Ўзбекистон нефти ва гази – OGU - 2017» 21-чи Халқаро кўргазма ва конференция кундалиги. Иккинчи кун воқеалари.

2017-05-18 | Иқтисодиёт

18 май куни «ЎЗБЕКИСТОН НЕФТИ ВА ГАЗИ — OGU — 2017» 21-чи Халқаро кўргазма ва Конференция ўз ишини давом эттирди.

Бугун «Ўзбекистон Нефтгаз индустрияси янада юксалиши учун ривожланишнинг муҳим истиқболлари» мавзуидаги конференция форумнинг илмий қисми ишига якун ясаган техник сессиялар форматида бўлиб ўтди. Нефтгаз тармоғининг профессионаллари, дунёдаги етакчи компаниялар раҳбарлари соҳага энг янги технологияларни жорий қилиш тажрибаси, табиий газни қайта ишлашнинг муқобил усуллари, Ўзбекистонда табиий газни разведка қилиш ва қазиб чиқаришнинг жорий ҳолати, мамлакатнинг углеводород базасини янада ошириш масалаларини ва қатор бошқа мавзуларни муҳокама қилдилар.

Етакчи хорижий шериклар билан ҳамкорлик тўғрисидаги битимларни имзолаш маросими иккинчи куннинг муҳим воқеаларидан бирига айланди.

«Ўзбекнефтгаз» МХК, Enter Engineering PTE ва ПАО «Мечел» ўртасида ҳамкорлик ҳақидаги битим имзоланди. Ушбу ҳамкорлик хорижий инвестицияларни жалб қилиш, қурилиш индустриясини модернизациялаш ва диверсификациялаш, иқтисодиётнинг энергетик ҳажмдорлиги пасайтириш, ишлаб чиқаришга тараққий энергетик самарадор ва ресурсларни тежовчи технологияларни жорий қилиш йўналишидаги ишларнинг мантиқий давоми бўлади.

Шунингдек «Ўзбекнефтгаз» МХК аффилирланган компанияси номидан «ЎзЛИТИнефтгаз» АЖ, Hyundai Engineering Co., Ltd ва Enter Engineering PTE ўртасида қўшма корхона шаклидаги замонавий инжиниринг марказини яратиш юзасидан битим имзоланди.

Муҳим ҳужжатларни имзолаш маросимида сўзга чиққан «Ўзбекнефтгаз» МХК Бошқаруви Раиси Алишер Саидаббасович Султанов ушбу инновацион-инжиниринг марказини яратишдан кўзланган асосий мақсад алоҳида инвестицион лойиҳаларга оид лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича пудратчи сифатида ишларни бажариш учун ихтисослашган марказни яратишдан иборатлигини таъкидлаб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 апрелдаги "Нефтгаз тармоғида лойиҳалаш ишларини ташкил қилиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида«ги қарорига мувофиқ, «ЎзЛИТИнефтгаз» АЖнинг асосий вазифаси углеводород хом ашёсини қазиб чиқаришдан бошлаб, чуқур қайта ишлашгача, Ўзбекистон Республикаси нефтгаз тармоғининг бутун технологик тизимини тубдан модернизациялаш ва ривожлантириш жараёнларига фаол кўмаклашишдан иборат.

«ЎзЛИТИнефтгаз» инвестицион лойиҳаларнинг лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун энг нуфузли маҳаллий ва хорижий ихтисослаштирилган лойиҳалаш ва инжиниринг ташкилотларини ҳамда етакчи мутахассис ва экспертларни жалб қилади.

Ушбу «ЎзЛИТИ инжиниринг» инновацион-инжиниринг марказининг яратилиши лойиҳалаш жараёнларига замонавий лицензияланган дастурий маҳсулотлар ва халқаро тажрибага асосланган, лойиҳа ишларини ташкил қилишнинг энг тараққий усул ва технологияларини жорий қилишга хизмат қилади.

Бу, ўз навбатида, фаолиятнинг халқаро даражасига чиқиш ва лойиҳалаш масаласида замонавий технологиялар, стандартлар, ноу-хау ларга эга бўлиш ҳамда технологик ва саноат объектларини лойиҳалаш ва қуриш соҳасини янада ривожлантириш ва такомиллаштиришга салмоқли ҳисса қўшишга имкон беради.

Бугуннинг ўзида форумнинг сермазмун дастури доирасида «B2B» форматида «Ўзбекнефтгаз» МХК ва дунёнинг етакчи компаниялари раҳбарлари даражасида муҳим учрашувлар давом этди. Хусуан, Honeywell, Worleu Parsons (Буюк Британия), Turboden (Италия), Siemens (Германия), CNODC, Beijing Prova Energy Holding Co (Хитой) ва қатор бошқа компаниялар билан музокаралар ўтказилди. Музокаралар чоғида Ўзбекистон нефтгаз индустриясининг амалдаги қувватларини модернизациялаш ва кенгайтириш, маҳаллийлаштириладиган маҳсулотларни ишлаб чиқаришни ташкиллаштириш, хорижий технологиялар ва тажрибани жалб қилиш соҳасидаги ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди.

Бугун «ЎЗБЕКИСТОН НЕФТИ ВА ГАЗИ — OGU — 2017» 21-чи Халқаро кўргазма ва Конференциянинг семинар ўтказиш доираларида ёш олимларнинг сессиялари давом этди. Улар Ўзбекистон ёнилғи-энергетика секторида амалий қўллаш мақсадида ўзларининг муаллифлик ишланмалари ва ғояларини тақдим этдилар.

«Ўзбекнефтгаз» МХКнинг ягона стенди олдида ҳам жуда гавжум бўлиб, бу ерда юртимиз ва хорижий ишлаб чиқарувчи компаниялари амалий ҳамкорлик механизмларини муҳокама қилмоқдалар.

Эртага «Ўзбекистон Нефти ва Гази — OGU — 2017» 21-чи Халқаро кўргазма ва Конференция ўз ишини давом эттиради.

Манба: www.ung.uz

Поделиться