Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Нострификациялаш: қулайликлар яратилди

2017-05-18 | Таълим

Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Давлат тест маркази томонидан хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ва нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) ҳамда нодавлат таълим муассасалари фаолиятини лицензиялаш амалиёти, тажриба ва натижаларига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

Тадбирда мамлакатимизда таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида кадрлар тайёрлаш сифати такомиллашиб бораётгани таъкидланди. Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 20 апрелдаги «Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори бу борадаги ишларни янги босқичга кўтаришда муҳим дастуриламал бўлаётир. 

Ўзбекистон ёшлари орасида хорижда таълим олаётганлар сафи кенгайиб бормоқда. Уларнинг мамлакатимизга қайтиб келиб, ишга жойлашишида маълум тартиблар белгиланган. Яқинда хорижий давлатларнинг таълим ҳужжатларини тан олиш ва нострификациялаш борасида қўшимча янги меъёр ва қулайликлар яратилди. 

– Бу Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 3 апрелдаги «Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ва нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) тартиби тўғрисида Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори асосида амалга оширилади, – дейди Давлат тест маркази бўлим бошлиғи Н.Эшонқулов. – Низомга киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларга мувофиқ, халқаро тан олинган ташкилотларнинг олий таълим муассасалари рейтинги асосида рўйхатга киритилган олий ўқув даргоҳларини тамомлаган юртдошларимиз махсус синовлар топширмайди. Яъни улар ортиқча оворагарчиликларсиз мутахассислиги бўйича ишга бемалол жойлашиши мумкин. Мазкур халқаро рейтинг бўйича рўйхатга киритилмаган олий таълим муассасаларини битирганларга бу имконият берилмайди. Бундан ташқари, низомда умумий ўрта ва ўрта махсус таълим тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш бўйича ҳам янги тартиблар белгиланган. 

Тадбирда журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.

 

Насиба Зиёдуллаева, ЎзA

Манба: ЎзА

Поделиться