Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Қўшма мажлис

2017-05-17 | Сиёсат

Вилоят ҳокимлигининг катта мажлислар залида халқ депутатлари Сирдарё вилояти, туманлар ва шаҳарлар кенгашлари депутатларининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди.

Унда бўшаб қолган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзосини сайлаш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.

Қўшма мажлисни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раисининг ўринбосари Комилжон Адилов очди ва иштирокчиларни “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоларини сайлаш тартиби тўғрисида”ги Низом билан таништирди.

Мажлисни олиб бориш учун 26-Туркистон сайлов округидан сайланган депутат Камолиддин Оқбўтаев номзоди тасдиқланди.

Бўшаб қолган ўринга Сенат аъзолигига номзод кўрсатиш бўйича Оқсоқоллар кенгаши сайлаб олинди.

Танаффусдан сўнг бўшаб қолган ўринга Ўзбекистон Республикаси Сенати аъзолигига номзод бўйича Оқсоқоллар кенгаши раиси, депутат Ўтбосар Абдиев  шу  йил 30 апрель куни ўтказилган сайловда халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 9-Мирзачўл сайлов округидан сайланган депутат, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг масъул ходими Алишер Анварович Курмановни Сенат аъзолигига номзод этиб тавсия этди. Номзоднинг таржимаи ҳоли, меҳнат фаолияти ҳақида тўхталди.

Оқсоқоллар кенгаши томонидан тавсия этилган номзодни муҳокама этишда 8-Наврўз сайлов округидан вилоят Кенгаши депутати Шоҳиста Бозорбоева, 28-Чинобод сайлов округидан Мирзаобод тумани Кенгаши депутати Ўткир  Гадаев ва бошқалар қатнашдилар.

Шундан сўнг  Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолигига Алишер Анварович Курмановнинг номзодини яширин овоз бериш бюллетенига киритишга қарор қилинди.

Яширин овоз беришни ўтказиш ва унинг натижаларини аниқлаш учун саноқ комиссияси таркиби тасдиқланди.

Саноқ комиссиясининг яширин овоз бериш бюллетенларини тайёрлаш вақтида танаффус эълон қилинди.

Танаффусдан сўнг саноқ комиссиясининг раиси, депутат Арипжон Қудратовнинг ахбороти эшитилди.

Шундай қилиб, бўшаб қолган ўринга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси этиб Алишер Анварович Курманов сайланди.

Қўшма мажлисда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Алишер Анварович Курманов сўзга чиқди. Билидирилган ишонч учун миннатдорчилик билдирди, бор кучи ва тажрибасини сенатор деган номни оқлашга, вилоятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига муносиб ҳисса қўшишга сўз берди.

Манба: Сирдарё вилояти ҳокимлиги

Поделиться