Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Сифатли ва рақобатбардош маҳсулотлар

2017-05-16 | Иқтисодиёт

Фарғона вилоятида жорий йилнинг биринчи чорагида Маҳаллийлаштириш дастури асосида 7,5 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди.

Маҳаллийлаштириш – маҳаллий хомашё ва ишлаб чиқариш захираларидан кенг фойдаланиш асосида замонавий рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришни таъминлайди. Мамлакатимизда тайёр маҳсулот, бутловчи қисмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни чуқурлаштириш, тармоқлараро саноат кооперациясини кенгайтириш бўйича тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. 

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2016 йил 26 декабрдаги “2017-2019 йилларда тайёр маҳсулот турлари, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришнинг истиқболли лойиҳаларини амалга оширишни давом эттириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори бу борадаги ишлар кўламини янада кенгайтиришга хизмат қилаётир. 

Фарғона вилоятидаги 21 саноат корхонасида дастур асосида болалар юмшоқ ўйинчоқлари, велосипедлар, электр чойнаклар, иситиш батареялари, ҳимоя елим қоғози, кимёвий дори сепиш аппаратлари, шоколад, қандолат маҳсулотлари, мактаб сумкалари, қуюлтирилган ва қуруқ сут, “GM O'zbekiston” автомобиллари учун ҳаво фильтрлари, резина гранула каби маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда. 

Маҳаллийлаштириш дастурига киритилган Тошлоқ туманидаги “Элемент кристалл” масъулияти чекланган жамияти ҳар хил термослар, электр чойнаклар, Учкўприк туманидаги "Ёрқин" хусусий ишлаб чиқариш корхонаси мактаб сумкалари, Бувайда туманидаги "Аҳмад Тож Ҳайдар" хусусий корхонаси юмшоқ ўйинчоқлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйди. 

Қишлоқда фаолият кўрсатаётган корхоналар томонидан амалга оширилаётган истиқболли лойиҳалар рақобатбардош маҳсулотлар турини кўпайтириш, энг муҳими, аҳоли фаровонлигини юксалтиришда муҳим аҳамият касб этади. Қўштепа туманидаги “Сардор РРС” масъулияти чекланган жамияти шундай корхоналардан бири. Бу ерда тайёрланаётган сантехника жиҳозлари хорижникидан асло қолишмайди. 

– Маҳсулотларимиз ички бозорда ўз харидорига эга, – дейди жамият раҳбари Муҳаммаджон Қўчқоров. – Президентимиз раҳнамолигида тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилаётган доимий эътибор фаолиятимиз ривожида муҳим омил бўлмоқда. Айниқса, Маҳаллийлаштириш дастури асосида ишлаётганимиз бизга кўплаб имтиёзлар яратмоқда. Маҳаллий хомашё асосида тайёрланаётган маҳсулотларимизга ички бозорда талаб юқори. Келгусида маҳсулот тури ва ҳажмини янада оширишни режалаштирганмиз. 

Шаҳар ва туманлардаги корхоналардан Маҳаллийлаштириш дастурига кўплаб таклифлар келиб тушмоқда. Бағдод туманидаги "Бахтиёр" хусусий савдо корхонасида электрошитлар, Бешариқ туманидаги “Таъминот” хусусий корхонасида аёллар гигиеник воситалари, Қувасойдаги "Dave Exlusiv" оилавий корхонасида кир ювиш воситалари, Қўқон шаҳридаги "Kоkand Bicycles" хусусий корхонасида велосипед, “Шаффоф Метан Сервис” Ўзбекистон – Хитой қўшма корхонасида автомобиллар учун газ баллонлари, Данғара туманидаги “Данғара Мега Кетл” масъулияти чекланган жамияти томонидан электр дазмол ва плиталар ишлаб чиқариш бўйича лойиҳалар таклифи янги иш ўринлари яратишга хизмат қилиши билан ҳам аҳамиятлидир.

 

Маъсуджон Сулаймонов, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться