Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Шавкат Мирзиёев Хитой аэрокосмик илмий-саноат корпорацияси фаолияти билан танишди
2017-05-14 | Сиёсат
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Пекин шаҳридаги Хитой аэрокосмик илмий-саноат корпорациясига ташриф буюрди.
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Хитойга давлат ташрифи давомида ушбу мамлакатнинг етакчи корхона ва ташкилотлари билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш бўйича самарали келишувларга эришилди.
Президентимиз Хитой аэрокосмик илмий-саноат корпорациясида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар билан танишди. Бу ерда ишлаб чиқарилаётган юқори технологик маҳсулотларга жаҳон бозорида талаб юқори.
Корпорация раиси Гау Хун Вей Президентимиз Шавкат Мирзиёевга ишлаб чиқариш жараёни, маҳсулотлар тури, турли давлатлар билан илмий ҳамкорлик натижалари ҳақида сўзлаб берди.
Ёлқин Шамсиддинов (сурат), ЎзА
Манба: ЎзА