Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Туризмни ривожлантириш йўлида

2017-05-12 | Туризм

Навоий вилояти Нурота туманидаги “Чашма” мажмуасида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси вилоят кенгаши томонидан “Туризмни ривожлантириш” лойиҳаси доирасида тадбир ўтказилди.

“Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастури ҳамда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг вилоят сайловчилари билан учрашувида Нурота туманида туризмни ривожлантириш, айниқса, хорижий сайёҳларни ўзига жалб этиб келадиган Чашма ва бошқа кўҳна обидаларни янада обод этиш, аҳоли ва зиёратчилар учун қулай шароит яратиш бўйича белгилаб берилган вазифалар ижроси доирасида ташкил этилган тадбирда партия фаоллари, ҳунармандлар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этди. 

Қадимий ва бой тарихга эга Нуротада туризм учун қулай шароитлар яратилиб, тадбиркорлар кенг жалб этилаётгани бу ерда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳаси, тармоқ инфратузилмасини янада ривожлантириш, чевар хотин-қизлар ва моҳир ҳунармандлар бандлигига кўмаклашишга хизмат қилади. Бунда Президентимизнинг 2016 йил 2 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг туризм соҳасини жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони муҳим дастуриламал бўлмоқда. 

– Навоий ўзига хос табиати, қадимий обида ва зиёратгоҳлари билан ҳамиша сайёҳлар эътиборини тортиб келади, – дейди Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг Навоий вилояти ҳудудий бўлими вакили Ф.Эрназаров. – Навбаҳор, Кармана, Учқудуқ, Хатирчи туманлари ҳам туризм, айниқса, экотуризмни ривожлантириш учун қулай ҳудудлар. Нурота тумани табиат мўъжизаси ва муқаддас қадамжолари билан машҳур. Шу боис бу ҳудудни истиқболли туристик масканлар қаторида қайд этиш мумкин. "Чашма” мажмуаси атрофида замонавий туристик инфратузилма яратилиб, сифатли хизмат кўрсатиш йўлга қўйилиши сайёҳлар оқимининг янада ортишига хизмат қилади. 

Тадбир доирасида тумандаги тадбиркор ва ҳунармандлар томонидан яратилган каштачилик, зардўзлик, ҳайкалтарошлик, мармарга ишлов бериш, темирчилик, қандолат ва нон маҳсулотлари намойиши ҳамда вилоятдаги меҳмонхоналар, туристик фирмалар тақдимоти ўтказилди. 

Тадбир иштирокчилари “Чашма” мажмуасини зиёрат қилди.

 

Нуриддин Раҳимов, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться