Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ёш тадбиркорлар бизнес-форуми

2017-05-12 | Иқтисодиёт

Бухорода “Халқ бой бўлса, давлат ҳам бой ва қудратли бўлади” шиори остида ёш тадбиркорларнинг бизнес-форуми ўтказилди.

Вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги фракцияси ва “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят кенгаши томонидан ташкил этилган тадбирда ўқувчи-ёшлар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этди. 

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис палаталарининг 2016 йил 14 декабрдаги қўшма мажлисида сўзлаган нутқида галдаги муҳим вазифалардан бири кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳасини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, мамлакатимиз иқтисодий қудратини, юртимизда тинчлик ва барқарорлик, ижтимоий тотувликни мустаҳкамлаш, ялпи ички маҳсулот таркибида ушбу соҳа улушини янада ошириш учун қулай шарт-шароитлар яратиб беришдан иборат экани, нега деганда, тадбиркор нафақат ўзини ва оиласини, балки халқни ҳам, давлатни ҳам боқишини таъкидлар экан, “Халқ бой бўлса, давлат ҳам бой ва қудратли бўлади”, деди. 

Форумда ана шундан келиб чиқиб, вилоятда тадбиркорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди. 

Вилоят раҳбарияти томонидан ўтказилаётган қабуллар ва сайёр қабулларда, учрашувларда кичик бизнес вакиллари муаммоси ҳам ўрганилиб, улар қонуний ҳал қилинмоқда. Бундай эътибор ёш тадбиркорлар ташаббусларини қўллаб-қувватлашда ҳам намоён бўлаётир. 

Бизнес-форум доирасида 10 дан зиёд инновацион ғоя муаллифлари ва тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида бўлган ёшларнинг лойиҳалари кўргазмаси ташкил этилди. Унда ишбилармон талаба-ю ўқувчилар энергиятежамкор қозон, мўъжаз иссиқхона, тикувчилик, бошқа йўналишлар бўйича ўз ишланма ва режаларини намойиш қилди. 

– Биз таклиф этаётган “ақлли иссиқхона”нинг ўзига хослиги шундаки, ундаги датчиклар иссиқхонадаги ҳаво ҳарорати ҳамда тупроқ намлик даражасини аниқлаб, у ҳақдаги маълумотни микроконтроллёрга узатади, – дейди Бухоро муҳандислик-технология институти магистранти Турсунбек Жалолов. – Қурилма бу маълумотларни тезликда қайта ишлаб, иссиқхонага хизмат кўрсатувчи мутахассисга тақдим этгач, иншоот ичкарисидаги ҳарорат ва намлик меъёр даражасига келтирилади. Компьютер асосида ишлайдиган ва қўл меҳнатини енгиллаштирувчи қурилма учун дастурий таъминотни ҳам ўзим яратганман. Ишланмани ясашда фойдаланиладиган технологик конструкциялар таннархининг арзонлиги ҳам етиштириладиган маҳсулотга сарфланадиган харажатларни камайтириш имконини беради. 

Ёшларнинг изланиш ва таклифлари тадбирда иштирок этган ташкилот-корхоналар раҳбарлари, тижорат банклари, сармоядор тадбиркорларда катта қизиқиш уйғотди. 

Форумда Бухоро вилояти ҳокими Ў.Барноев сўзга чиқди.

 

Эркин Ёдгоров, Тоҳир Истатов (сурат), ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться