Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Маҳорат ва изланиш сабоғи

2017-05-02 | Маданият

Ўзбекистон давлат консерваториясида "Санъат ғунчалари" XIX республика ижодий танлови ғолиб ва совриндорларини тақдирлашга бағишланган тадбир бўлиб ўтди. 

Ўзбекистон Республикаси маданият вазирининг биринчи ўринбосари М.Ҳожиматов, "Соғлом авлод учун" халқаро хайрия фонди бошқаруви раиси С.Иномова, Бастакорлар уюшмаси раиси Р.Абдуллаев ва бошқалар мамлакатимизда ўғил-қизларнинг мусиқий диди ва тафаккурини юксалтиришда танловлар, санъат байрамлари ва фестивалларнинг ўрни катта эканлигини таъкидлади. Мазкур лойиҳаларда муваффақиятли қатнашаётган ёш мусиқачиларимиз халқаро миқёсдаги ижодий танловларда совринли ўринларга сазовор бўлмоқда. 

"Санъат ғунчалари" ижодий танлови зарбли ва дамли чолғу асбобларида ижро сирларини ўрганаётган ёш мусиқачиларнинг ижодий салоҳиятини ривожлантириш, уларни янада кўпроқ изланишга ундаш, янгидан-янги истеъдодларни кашф этишдек мақсадларга йўналтирилган. Унда мамлакатимиздаги болалар мусиқа ва санъат мактаблари ҳамда ихтисослаштирилган мусиқа ва санъат академик лицейларининг 5-9-синф ўқувчилари ўз маҳоратини намойиш этди. 

Танлов доирасида концертлар, болалар расмлари кўргазмаси, диққатга сазовор масканларга саёҳатлар, маҳорат дарслари бўлиб ўтди. 

Шарифжон Тоҳиржонов Наманган вилояти Янгиқўрғон туманидаги 17-болалар мусиқа ва санъат мактабида барабан, маримба ижрочилигини ўрганмоқда. 

– Ушбу танлов учун Ф.Олимовнинг "Шодиёна" ҳамда Н.Римский-Корсаковнинг "Ари парвози" номли асарларини тайёрлаб келдим, – дейди Ш.Тоҳиржонов. – Бу танлов ижро маҳоратимизни ошириш, саҳна маданияти, мусиқага доир билимларимизни янада бойитиш, тенгқурларимиз ижоди билан танишишда қулай имконият бўлди. 

Танловнинг 22 иштирокчиси ёш тоифаси ва мусиқа асбоблари тури ижроси таснифида биринчи ўринга муносиб топилди. Ғолибларга диплом ва совғалар топширилди. 

 

Назокат Усмонова, Ёлқин Шамсиддинов (сурат), ЎзА

Поделиться