Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
“Меҳнатни муҳофаза қилишда маълумотларни ва улардан фойдаланишни оптималлаштириш” мавзусидаги давра суҳбати
2017-05-01 | Жамият
28 апрель куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясида “Меҳнатни муҳофаза қилишда маълумотларни тўплаш ва улардан фойдаланишни оптималлаштириш” мавзусидаги давра суҳбати ўтказилди.
Касаба уюшмалари Федерацияси томонидан ташкил этилган тадбир Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш кунига бағишланди.
Тадбирда ижтимоий ҳамкор ташкилотлар – Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги, Касаба уюшмалари Федерацияси, Савдо-саноат палатаси, шунингдек, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакиллари, “Саноатгеоконтехназорат” ва “Энергоназорат” давлат инспекциялари, тоҳ кон санноати, кимё, машинасозлик, фармацевтика ва шу каби соҳадаги ташкилот ва корхоналарнинг меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ва меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассислар иштирок этди.
Халқаро меҳнат ташкилотидан Шарқий Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари бўйича бош мутахасасис жаноб Гоча Александриа ва “Ўзбекистон Республикасида муносиб меҳнат дастурини амалга оширишни қўллаб-қуватлаш” лойиҳаси бош техник маслаҳатчиси жаноб Антон Хаузен иштирок этди.
Давра суҳбати давомида жаноб Г. Александрия ХМТ 2017 йилда бу кунни “Барқарор иқтисодий ўсиш, тўлиқ ва унумли бандлик ва барча учун муносиб иш” шиори остида нишонлаётганлигини билдирди. Шунингдек, “Ўзбекистон парламенти ва ҳукумати томонидан меҳнат шароитларини янада такомиллаштириш бўйича фаол ишлар амалга оширилаётганлиги, муносиб меҳнат бўйича мамлакат дастури талаблари ҳаётга тадбиқ этилаётганлиги”ни қайд этди.
Ўзбекистон Меҳнат вазирлиги меҳнатни муҳофаза қилиш ва меҳнат экспертизаси бошқармаси бошлиғи ўринбосари Н.Сулайманова иштирокчиларни янги таҳрирдаги “Меҳнат муҳофазаси тўғрисида”ги Қонун талабларини табиқ қилиш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида тўлиқ таништирди. Н.Сулайманова Меҳнат вазирлиги томонидан вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда меҳнат муҳофазасига оид норматив-хуқуқий хужжатларни ишлаб чиқишда кенг қамровли ишлар амалга оширилганлигини қайд этди.
Хусусан, ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича намунали Низом лойиҳаси, ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати, меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги хизматлар кўрсатувчи иштирокчилар фаолияти ва уларни юритишнинг ягона реестри, ташкилотда меҳнатнинг муҳофаза қилинишини бошқариш тизими аудитини ўтказиш бўйича Низомлар ишлаб чиқилда ва ўрнатилган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритилди.
Шунингдек, давра суҳбати давомида нефт-газ тизимида бахтсиз ҳодисилар ва касб касаллигини олдини олиш чоралари, “ОлмалиқКМК” ОАЖда ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса ва касб касаллигини олини олиш соҳасидаги замонавий усуллар муҳокама қилинди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикасида меҳнатни муҳофаза қилиш соҳа ривожига ўз ҳиссасини қўшганлиги учун ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ходимлар диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар. Жумладан, Меҳнат вазирлиги меҳнатни муҳофаза қилиш ва меҳнат экспертизаси бошқармаси бош мутахассиси О.Ашуров кўп йиллик хизматлари ва меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги хуқуқий хужжатларни ишлаб чиқишда фаоллик кўрсатганлиги учун диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Тадбир дастурига кўра иштирокчилар компании МЧЖ «Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston, LTD» компаниясида ходимларга яратилган меҳнат шароитлари ва меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида амалга оширилган ишлар билан ташишди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги