Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Саломатлик сари дадил қадамлар

2017-05-01 | Спорт

Мамлакатимизда 29 апрель куни "Саломатлик сари" оммавий югуриш тадбирлари ўтказилди

Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси ташаббуси билан қатор давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигида аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, жисмоний тарбия ва спортнинг оммавийлигини ошириш, оилаларда ва меҳнат жамоаларида соғлом муҳитни шакллантириш мақсадида ташкил этилган мазкур саломатлик акциясида ўттиз беш мингга яқин турли соҳа ходимлари, фахрийлар, хотин-қизлар, ёшлар иштирок этди. 

Тадбирнинг Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган мусобақаларида тўрт мингдан ортиқ иштирокчи ўз шижоати, иродаси, матонати ва тезкорлигини намоён қилди. 

...Эрталабдан Нукус ва Ойбек кўчалари чорраҳаси мусобақа иштирокчилари билан гавжум. Улар "Саломатлик сари" оммавий югуриш тадбирининг бошланишини катта ҳаяжон билан кутмоқда. Мусобақага старт берилади. 

Мусобақа қатнашчилари Ойбек, Афросиёб, Шароф Рашидов, Ислом Каримов кўчалари бўйлаб Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Давлат академик катта театрига қадар бўлган масофани босиб ўтди.

Мусобақа ғолиб ва совриндорларини тақдирлашга бағишланган тантанали тадбирда Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси кенгаши раиси ўринбосари Б.Маҳмадалиев ва бошқалар мамлакатимизда аҳолининг саломатлигини мустаҳкамлаш, айниқса, ёш авлодни ҳар томонлама соғлом ва баркамол инсонлар қилиб тарбиялашнинг муҳим омили сифатида жисмоний тарбия ва спорт ривожига давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири сифатида эътибор қаратилаётганини алоҳида таъкидлади. Бу жараёнда турли мусобақалар, оммавий спорт тадбирлари ёшларнинг спортга қизиқишини янада оширишда муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда. 

– Жисмонан ва руҳан соғлом бўлиб юришда спортнинг аҳамияти беқиёс, – дейди Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси илмий ходими Абдурашид Мелибоев. – Бу каби мусобақалар турли соҳа ходимларининг фаоллигини ва меҳнат фаолиятининг унумдорлигини оширишга хизмат қилади. 

– Бундай тадбирлар жамиятда соғлом муҳит барқарор бўлиши, ёшларнинг турли салбий иллатлардан мустаҳкам иммунитет ҳосил қилишига катта замин яратади, – дейди Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти талабаси Кумуш Матёқубова. – Бугунги тадбирда ғалаба қозонганимдан хурсандман. Бу тадбир нафақат ўз маҳоратимни намойиш этиш, балки, турли олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган тенгдошларим орасида янги дўстлар топиш имконини ҳам берди. 

Мусобақа ғолиб ва совриндорлари ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирланди. Тадбир қатнашчилари "Энг ёши улуғ иштирокчи", "Энг ёш иштирокчи", "Ғалабага бўлган интилиши учун" сингари турли номинациялар бўйича ҳам рағбатлантирилди. 
 
Байрам Айтмуродов, Ёлқин Шамсиддинов (сурат), ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться