Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тошкент ислом университетига Қувайт Давлати Ташқи ишлар вазири ўринбосари Али Сулаймон ал-Сайид бошчилигидаги делегация ташриф буюрди.

2017-05-01 | Таълим

28 апрель куни Тошкент ислом университетига Қувайт Давлати Ташқи ишлар вазири ўринбосари Али Сулаймон ал-Сайид бошчилигидаги делегация ташриф буюрди.

Ташриф чоғида Қувайт делегацияси билан ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш масалалари муҳокама этилди. Маълумки, Тошкент ислом университети Қувайт Давлати университетлари билан ўзаро ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйган бўлиб, шу вақт мобайнида ўзаро ҳамкорликда бир қанча илмий-амалий учрашув ва семинарлар ўтказилган.

Навбатдаги учрашув ҳам айни шу ҳамкорлик алоқаларининг узвий давоми сифатида таълим, фан ва илмий соҳадаги ишлар ҳамда ўзаро ҳамкорлик доирасида амалга ошириладиган вазифалар, долзарб масалалар, муҳим устувор йўналишлар муҳокамасига бағишланди.

Музокаралар давомида икки томонлама ҳамкорлик доирасида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгиланди ва муайян хулосаларга келинди.

Учрашув давомида Ташқи ишлар вазири ўринбосари Али Сулаймон ал-Сайид бошчилигидаги делегация университетнинг Манбалар хазинаси, «Тошкент ислом университети» нашриёт-матбаа бирлашмаси фаолияти ҳамда университет ҳудуди ва атрофида жойлашган тарихий ёдгорлик мажмуаларига ҳам ташриф буюрди.

Мазкур илмий-амалий учрашув мазмунли ва самарали ўтганлиги билан аҳамиятлидир.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Поделиться