Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Қувайт ТИВ раҳбари ўринбосари билан учрашув

2017-04-27 | Сиёсат

2017 йилнинг 27 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов мамлакатимизга ташриф буюрган Қувайт Давлати ташқи ишлар вазири ўринбосари Али Сулаймон ал-Саидни қабул қилди.

Суҳбат давомида Ўзбекистон билан Қувайт ўртасидаги муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари, айрим халқаро ва минтақавий масалалар муҳокама қилинди.

Учрашувда давлатлараро мулоқотни конструктив ва ўзаро манфаатли асосларда янада ривожлантириш, савдо-иқтисодий ва инвестиция соҳаларидаги ҳамкорликни кучайтиришга томонларда қизиқиш мавжудлиги тасдиқланди.

Ўзбекистонга Қувайт Давлати Бош вазирининг биринчи ўринбосари, Ташқи ишлар вазири шайх Сабаҳ ал-Холид ас-Сабаҳнинг бўлажак ташрифи, Ҳамкорлик бўйича қўшма қўмитанинг биринчи йиғилиши ва бошқа икки томонлама тадбирларни ўтказиш муддатлари ва кун тартиби юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Шу куннинг ўзида Тошкент шаҳрида Ўзбекистон-Қувайт вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувларининг биринчи раунди бўлиб ўтди.

Музокараларда Қувайт Элчиси Аҳмад Холид ал-Жийрон иштирок этди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться