Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Бебаҳо неъматни асраб-авайлаб, ундан унумли фойдаланайлик

2017-04-27 | Иқтисодиёт

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси томонидан аграр соҳа барқарор ривожланишида ер ресурсларини сақлаш ва улардан самарали фойдаланишнинг аҳамиятига бағишланган давра суҳбати ўтказилди.

Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси мутахассислари, Тошкент давлат аграр университети, Тошкент давлат юридик университети, Тошкент ирригация ва мелиорация институти професссор-ўқитувчилари иштирок этди. 

Қонунчилик палатасининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси раиси Т.Эшназаров ва бошқалар аграр соҳанинг барқарор ривожланишида ер ресурсларини муҳофаза қилиш, улардан оқилона фойдаланишнинг аҳамияти хусусида сўз юритиб, ер ресурсларидан оқилона фойдаланишга оид муносабатлар Ер кодекси, ўнга яқин қонун, юздан ортиқ қонуности ҳужжатлари билан тартибга солинганини таъкидлади. 

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг учинчи йўналишида бу борадаги ишларга алоҳида эътибор қаратилган. Пахта ва бошоқли дон майдонларини қисқартириш, бўшаган ерларга картошка, сабзавот, озуқа ва ёғ олинадиган экинлар экиш, янги интенсив боғ ва узумзорлар барпо этиш ҳисобига экин майдонларини янада оптималлаштириш каби муҳим чора-тадбирлар белгиланган. 

Жорий йил 11 апрель куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида мамлакатимиз озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлаш борасидаги долзарб вазифалар муҳокама қилиниб, айрим ҳудудларда аҳоли томорқа ерларидан самарали фойдаланилмаётгани кўрсатиб ўтилди. 

Қонунчиликда ерларни табиий ресурс сифатида, яъни табиий ишлаб чиқариш манбаи нуқтаи назаридан муҳофаза қилиш назарда тутилган бўлиб, табиий объект сифатида тупроқни, унинг унумдорлигини муҳофаза қилишга қаратилган нормалар мавжуд эмаслиги қайд этилди. Бугунги кунда тупроқ унумдорлигини сақлаб қолиш ва ошириш масаласи тобора ўткир муаммога айланиб бораётган экан, тупроқ унумдорлигини оширишнинг қонуний асосларини янада чуқурроқ таҳлил қилиш орқали қонун ҳужжатларини такомиллаштириш зарурати пайдо бўлмоқда. 

Давра суҳбатида аграр соҳанинг барқарор ривожланишида ер ресурсларининг аҳамияти, уларни муҳофаза қилиш, оқилона фойдаланиш ва ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди. 

 
Сайёра Шоева, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться