Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Парламент комиссияси фаолияти муҳокама қилинди

2017-04-26 | Сиёсат

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенати Кенгашларининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди.

Парламент кенгашлари аъзолари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссиясининг 2016 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ахборотини эшитдилар.

Таъкидланганидек, Парламент комиссияси томонидан бир қатор ишлар амалга оширилган. Хусусан, ўтган йилда Парламент комиссиясининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари ҳузуридаги Ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссияларининг фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий базаси такомиллаштирилди.

Ахборотда маълум қилинишича, давлат бюджетидан 11 млрд. сўм миқдорида нодавлат нотижорат ташкилотлари, мустақил оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларининг 279 та дастур ва лойиҳалари, давлат грантлари, давлат ижтимоий буюртмалари ва давлат субсидиялари шаклида қўллаб-қувватланган. Йил давомида давлат грантлари тарзида умумий қиймати 6 млрд. 222,9 млн. сўмлик 254 та ижтимоий аҳамиятли лойиҳаларни, 2,47 млрд. сўмлик давлат ижтимоий буюртмалари шаклида 15 та лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш амалга оширилган. Ажратилган умумий маблағларнинг 68 фоизи танловлар асосида давлат гранти ва давлат ижтимоий буюртмаси шаклида берилган.

Ушбу маблағларнинг сарфланиши хусусида сўз борганда, молиялаштирилган кўплаб лойиҳалар қаторида «Соғлом она ва бола йили» Давлат дастурида белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида бир қатор нодавлат нотижорат ташкилотлар томонидан эҳтиёжманд оилаларнинг 40 нафар туғма юрак хасталиги билан туғилган болаларида тиббий жарроҳлик амалиёти ўтказилгани мисол тариқасида келтириб ўтилди.

Шу билан бирга мажлисда айрим камчиликларга ҳам эътибор қаратилди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг фаолиятида ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш бўйича таклифлар ўз вақтида ишлаб чиқилмаган, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари ҳузуридаги Ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссиялари фаолияти самарадорлигини оширишга етарлича услубий ёрдам кўрсатилмаган.

Тадбирда палаталар кенгашлари аъзолари томонидан «2017–2021 йилларда ЎзбекистонРеспубликасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси» ҳамда «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» Давлат дастурида белгиланган вазифаларни амалга оширишда фуқаролик жамияти институтларининг фаол иштирокини қўллаб-қувватлаш кенг эътибор қаратиш юзасидан таклиф ва тавсиялар билдирилди.

Муҳокамалар якунида жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссиясининг 2016 йилда бажарган ишлари тўғрисидаги ахбороти маълумот учун қабул қилинди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси

Поделиться