Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Эркин иқтисодий зоналар фаолиятига доир
2017-04-25 | Жамият
2017 йил 10 апрельда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 196 сонли қарори қабул қилинди.
Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 январьдаги «Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини фаоллаштириш ва кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2016 йил 26 октябрьдаги ПФ-4853 сонли ҳамда «Ургут», «Ғиждувон», «Қўқон» ва «Ҳазорасп» эркин иқтисодий зоналарини ташкил этиш тўғрисида»ги ПФ-4931 сонли фармонларини ижро этиш юзасидан қабул қилинди.
Мазкур қарорга мувофиқ, Самарқанд, Бухоро, Фарғона ва Хоразм вилоятлари ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг «Ургут», «Ғиждувон», «Қўқон» ва «Ҳазорасп» эркин иқтисодий зоналари таркибига кирувчи ҳудудлар чегарасини белгилаш тўғрисидаги таклифи маъқулланди.
Қарор билан Эркин иқтисодий зоналар тўғрисидаги, Эркин иқтисодий зоналар ҳудудида солиқлар ва божхона тўловлари бўйича имтиёзларни қўллаш тартиби тўғрисидаги ва Эркин иқтисодий зоналар ҳудудида жойлаштириш учун инвестиция лойиҳаларини танлаб олиш ҳамда эркин иқтисодий зоналар қатнашчиларини рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомлар тасдиқланди.
Шунингдек, «Ургут» эркин иқтисодий зонаси дирекцияси», «Ғиждувон» эркин иқтисодий зонаси дирекцияси», «Қўқон» эркин иқтисодий зонаси дирекцияси» ва «Ҳазорасп» эркин иқтисодий зонаси дирекцияси» давлат унитар корхоналарининг уставлари ҳам тасдиқланди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси