Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Саноат ярмаркаси: фойдали шартномалар имзоланди

2017-04-25 | Иқтисодиёт

Бухорода ўтказилган ҳудудий саноат ярмаркаси ва кооперация биржасида вилоятдаги тадбиркорлик субъектлари билан бирга Самарқанд, Хоразм, Навоий вилоятлари ва Тошкент шаҳридан йирик ишлаб чиқариш корхоналари ҳам ўз маҳсулотини намойиш этди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йилда Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасини ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорига мувофиқ ташкил этилган тадбирда мамлакатимизда иқтисодиётни янада ривожлантириш мақсадида ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш, йирик корхоналар билан кичик бизнес субъектлари ўртасида кооперация алоқаларини мустаҳкамлашга қаратилаётган алоҳида эътибор юксак самаралар бераётгани таъкидланди. 

Кўргазмада 265 субъектнинг тўқимачилик ва тикувчилик, озиқ-овқат, мебель, чарм-мўйна, матбаа маҳсулотлари, қурилиш материаллари намуналари таклиф этилди. 

Вилоятда замонавий технологик ускуналар ва тикув машиналари билан жиҳозланган енгил саноат корхоналари сони йилдан-йилга ортмоқда. Улар ўртасида кооперация алоқалари ўрнатган корхоналар анчагина. Ярмаркада Бухоро шаҳридаги “Севинч текс сервис” масъулияти чекланган жамияти буюртмалар портфели “Камалак шабнам текс” масъулияти чекланган жамияти ва “Когон чевар текстиль” хусусий корхонаси билан ип-калава етказиб бериш бўйича тузилган 2 миллиард сўмлик шартнома ҳисобига бойиди. 

– Барқарор хомашё таъминоти ҳамкорларга ип-калавани чуқур қайта ишлаш лойиҳасини кенгайтириш имконини беради, – дейди “Камалак шабнам текс” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Д.Бобожонов. – Корхонамизда тайёрланаётган бўз матога талаб юқори. Ярмаркада икки корхона билан қарийб 2 миллиард 200 миллион сўмлик шартнома имзоладик. 

Вилоят ҳокимлигидан маълум қилишича, кўргазмада 52 миллиард сўмликдан зиёд ҳамда 9 миллион доллар қийматидаги шартномалар имзоланган. 

Тадбирда Бухоро вилояти ҳокими Ў.Барноев сўзга чиқди. 

 

Эркин Ёдгоров, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться