Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирининг мактуби

2017-04-23 | Сиёсат

Филиппин Республикасининг Ташқи ишлар вазири

Перфекто Ривас Ясай-кичкина Жаноби Олийларига


Жаноби Олийлари,

Ўзбекистон Республикаси ва Филиппин Республикаси ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганининг 25 йиллиги муносабати билан самимий табрикларим ва энг яхши тилакларимни қабул қилгайсиз.

Ишонаманки, халқларимиз фаровонлиги йўлида серқирра ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни изчил ривожлантириш учун мамлакатларимиз улкан салоҳият ва қулай имкониятларга эга.

Мазкур қувончли имкониятдан фойдаланиб, Сиз Жаноби Олийларига мустаҳкам соғлик ва улкан зафарлар, дўст Филиппин халқига эса хотиржамлик ва фаровонлик тилайман,

Ҳурмат билан,

 

Абдулазиз Камилов,

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири

 

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться