Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Афғонистон делегацияси билан учрашув
2017-04-23 | Сиёсат
2017 йилнинг 22 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов мамлакатимизга Афғонистон Ислом Республикаси делегацияси таркибида амалий ташриф билан келган Афғонистон Президентининг инфратузилма, кадрлар ресурси ва технологиялар бўйича Катта маслаҳатчиси Ҳумоюн Қаюмий ҳамда Президентнинг МДҲ мамлакатлари билан ҳамкорликни ривожлантириш бўйича Махсус вакили Муҳаммад Шокир Коргарни қабул қилди.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон ҳукумати делегациясининг 2017 йил 23-24 январь кунлари Қобул шаҳрига ташрифи ва Афғонистон раҳбарияти билан олиб борган музокаралари доирасида эришилган келишувларни ижро этиш жараёни батафсил муҳокама қилинди.
Хусусан, 2017 йилда мамлакатларимиз ўртасида кенг миқёсли ҳамкорликни янада ривожлантириш режаси (“Йўл харитаси”)ни амалга ошириш борасида олиб борилаётган амалий ишлар бўйича фикр алмашилди.
Музокараларда Афғонистон Элчиси Сайид Шаҳобиддин Тимурий иштирок этди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги