2017 йил 21 апрель, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Тошкетн ш.
Кун тартибида: «2017 йилда республика ҳудудларини ва иқтисодиёт тармоқларини янада барқарор ривожлантиришни таъминлаш ҳамда жорий йилнинг биринчи чорагида республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари бўйича вазирлик олдида турган устувор вазифалар тўғрисида».
Муҳокама қилинадиган масалалар:
1. “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йиль 11 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшириқлари ва ҳужжатлари талабларини самарали ва натижадорлигини таъминланишида Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчилари, Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти ва унинг мажмуалари, давлат ва хўжалик бошқаруви, шунингдек, ҳокимиятларнинг барча даражадаги раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги ҳамда ижро интизомини мустаҳкамлаш тўғрисида”ги ПП-2881-сонли қарорида белгилаб берилган вазифаларга мос равишда Иқтисодиёт вазирлиги тизимида ижро интизомини мустаҳкамлаш юзасидан чора-тадбирлар тўғрисида”?
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 мартдаги «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг ҳудудий бошқармалари фаолиятини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПП-2840-сонли қарори талабларини сўзсиз ва ўз вақтида амалга ошрилиши юзасидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, унинг таркибий бўлинмалари ва ҳудудий бошқармалари олдида турган вазифалар тўғрисида?
2. 1 Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш Дастури натижадорлиги ҳамда биринчи ярим йиллик ва 2017 йил учун долзарб вазифалар тўғрисида.
2. 2 Ташкил этилган кичик саноат зоналарини фаолиятини таъминлашда Иқтисодиёт вазирлиги ва унинг ҳудудий бошқармаларининг вазифалари тўғрисида.
2. 3. 2015-2019 йилларда Тайёр маҳсулот, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш Дастурини (ПҚ-2698 26. 12. 2016 й. ) амалга ошириш натижалари, шунингдек маҳаллий корхоналарда импорт маҳсулотларини маҳаллийлаштиришнинг асосий вазифалари.
3. 2018 йилги асосий ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлар прогнозини ишлаб чиқиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги