Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Мутахассислар тайёрлаш соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик

2017-04-20 | Таълим

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ва Беларусь Республикаси Юқори технологиялар паркининг таълим маркази Англашув меморандумини имзолади.

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ахборот хизматининг маълум қилишича, Беларусь Республикаси пойтахти Минск шаҳрида шу муносабат билан тантанали маросим ўтказилган. Унда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ва Беларусь Республикаси Юқори технологиялар паркининг таълим маркази вакиллари иштирок этган. 

Ҳамкорликдан кўзланган мақсад ҳар икки мамлакат манфаатлари инобатга олинган ҳолда таълим соҳасидаги амалий муносабатларни кенгайтиришдан иборат. Меморандум доирасида томонлар ахборот технологиялари мутахассисларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш бўйича тажриба алмашади. 

Ўқув юртлари ўртасидаги ҳамкорлик Ўзбекистон Республикаси ва Беларусь Республикасида дастурий таъминот ҳамда ахборот технологияларини ишлаб чиқаришни ривожлантиришга кўмаклашиш имконини беради. 

 

Роман Бондарчук, ЎзА 

Манба: ЎзА

Поделиться