Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон Президенти ҳамдардлик билдирди
2017-04-19 | Сиёсат
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Эрон Ислом Республикаси Президенти Ҳасан Руҳонийга мазкур мамлакатнинг бир қатор ҳудудларида юз берган кучли сув тошқинлари оқибатида кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлгани ва бедарак йўқолгани муносабати билан ҳамдардлик мактуби йўллади.
Давлатимиз раҳбари Эрон Президенти ва халқига, қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик туйғуларини изҳор этди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги